2022-07-05 20:07:00
9757. Ўзларингизни расмга олишдан тўхтанглар
Мол-мулкингга, уйингга ва болаларингга энг тез суратда балони жалб қиладиган йўллардан бири - ўғил-қизларинг ва яқинларингни шахсий оилавий суратларини фейсбук ва бошқа ижтимоий тармоқларда нашр қилишингдир.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “У:“Эй ўғилчам, тушингни акаларингга айтмагин. Яна улар сенга бирор ҳийла қилмасинлар...” Юсуф сураси, 5-оят.
Бу ўринда Яъқуб алайҳиссалом ўғли Юсуф алайҳиссаломнинг акалари тушида кўрган нарсага ҳасад қилишларидан огоҳлантирган эди. Энди бошқалар ҳақида нима дейиш мумкин? Нима қасд қилинган бўлишига қарамасдан, кўз тегиши ҳақдир. Айримлар бу расмларни кўриб ҳасад эмас, ҳавас дейиши ёки атайин ҳасад эмас, балки ўзининг қалби ожизлиги сабабидан дея оқлаши мумкин.
Бир нарсани билиб олиш керак. Ўзининг ҳаётига тааллуқли шодлик ва хурсандлик (тўй, бирон байрам, етган неъматни)ни бошқаларга кўрсатиш, улашиш, бу ерда улар орасида дўст-яқинлари ҳам, бегоналари ҳам, душманларию фожирлари ҳам бўлиши - балодир. Бу бошқаларга эмас, айнан ўша суратларни тарқатган кишига етажак зарардир, зиёндир.
Шахсий ҳаётингиз тафсилотларини имкон қадар ушбу макон (ижтимоий тармоқлар, телеграм, инстаграм, фейсбук ва бошқалар)да ошкор қилманглар.
Аллоҳ сизларни ҳидоят қилсин, оилаларингиз ва зурриётларингизни ислоҳ қилсин, кўз тегиши ва ҳасаднинг ёмонлигидан Ўзи асрасин!
@arabicuz
Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
74 views , 17:07