2022-08-12 00:56:39
ЎЗБЕКИСТОНЛИК ЖАНГГАРИЛАР ҲАҚИДА
Россиянинг террор армиясига ёлланиб, Украинага қарши босқинчилик урушига отланганча, дунёнинг турли бурчакларидан Россияга йиғилиб келаётган жиноий тўдалар билан бирга махсус лагерларда ҳарбий тайёргарликдан ўтаётган ўзбекистонликлар халқаро ҳарбий экспертларнинг назарига тушишишга улгуришди. Бу Ўзбекистоннинг миллий манфаатлари учун яхшилик келтирадиган аломатлардан эмас, албатта!
Путиннинг тажовузкор сиёсатини оқлаб, ижтимоий тармоқларда ўз мулоҳазалари ила чиқиш қилаётган айрим ўрисқул шахслар ўз қарашларини миллат ёшларининг онгига сингдирганча, ёш фуқароларимизга салбий таъсир ўтказишмоқда. Оқибатда бир қатор юртдошларимиз тўғри йўлдан адашиб, юқорида тилга олинган жиноий йўлга кириб кетишмоқда. Бу эса, ўз навбатида, юртимиз Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузига путур етиши ила якун топади.
Назаримда, Россиянинг муфтийси ҳам юртимизга ўзбекистонлик ёлланма жанггарилар Украинага қарши босқинчилик урушида иштирок этишига фатво сўраб келганга ўхшайди.
Огоҳ бўлайлик, сўз эркинлиги экан деб нотўғри мулоҳазалар ила ёшларимизнинг онгини заҳарлаб қўймайлик.
1.1K viewsedited 21:56