Get Mystery Box with random crypto!

СТРАТЕГИК ТАШАББУС 30.08.2022 й. Ҳеч шубҳа йўқки, Россия – Ук | Ҳарбий-сиёсий мавзуга оид янгиликлар ва таҳлилий мақолалар

СТРАТЕГИК ТАШАББУС
30.08.2022 й.

Ҳеч шубҳа йўқки, Россия – Украина урушида стратегик ташаббус Украинанинг шонли Қуролли Кучлари томонига ўтиб, Украинанинг ҳарбий-сиёсий раҳбарияти Кремлни кўплаб соҳаларда чизган чизиғидан юришга мажбур қилмоқда. Бунга мисол тариқасида:
- мураккаб аҳволга тушиб қолган расмий Москва томонидан тинчлик сулҳини тузишга доир кетма-кет илгари сурилаётган таклифлар узил-кесил рад этилаётганини;
- Россиянинг босқинчи Қора денгиз флоти ҳарбий ҳаракатлардан деярли чиқариб ташланганини;
- асир олинган украин жангчилари устидан намойишкорона ўтказиладиган очиқ суд жараёнлари Киевнинг қатъий талабига биноан тўхтатилгани ва шу каби кўплаб ҳолатларни келтириш мумкин.

Днепр дарёсининг ўнг соҳилига ўтиб олган қарийб 30 минглик ўрис қўшинлари туркуми ҳалокат ёқасига келиб қолгани, энди Кремль юзага келган бундай мураккаб вазиятдан чиқиб кета олмаслиги, Херсон вилоятидаги танг аҳволга тушиб қолган террор армиясига ё таслим бўлиш, ё қутурган итлар галаси каби битта қолмай қирилиб кетишдан ўзга чора қолмагани ҳам Украинанинг стратегик ташаббусни қўлга киритганидан далолатдир.

Маълумки, кечадан бошлаб Украина Қуролли Кучлари Херсон вилоятини босқинчи ўрис газандаларидан астойдил тозалаш мақсадида қарши ҳужум ҳаракатларини бошлаб юборди. Қурол-аслаҳа тизимларининг барча турларидан Новая Каховкага ёғдирилган ўқ-дорилар қудратини кўриб, даҳшатга тушган душман ўз марраларини ташлаб қочаётгани кузатилмоқда. АҚШ Мудофаа вазирлиги томонидан берилган расмий баёнотга қараганда, Украина Қуролли Кучлари томонидан бошланган қарши ҳужум ҳаракатлари ўз ичига нафақат қуруқликда амалга ошириладиган жанговар операциялар, балки ҳаво операцияларини ҳам қамраб олади.

Хусусан, кечаги кун давомида Украина Қуролли Кучларининг олдинги марраларда бораётган бўлинмалари қарйб 10 км илгарилаб, бир нечта аҳоли пунктларини ўрис қабоҳатидан тозалаб ташлашга муваффақ бўлишди. Сир эмаски, ўтган ой давомида Ғарбнинг ўта аниқ қуроли воситасида Путин бошчилигидаги жиноий раҳбарият томонидан Украина ҳудудида барпо этилган кўплаб ўқ-дори омборлари, бошқарув пунктлари, ҳарбий базалар йўқ қилиб борилди. Шунга қарамай, кечаги жанглар натижаси жиддий бир манзарани, у ҳам бўлса, ўрис қабоҳати ўқ-дори турларининг катта захирасини нафақат тегишли омборларда, балки қўшинлар эгаллаган марраларда ҳам барпо этиб келганини кўрсатди. Зеро, ўз маррасини ташлаб қочган ўрис окоплари-ю, траншеяларда турли қурол тизимларидан қўлланиладиган сон-саноқсиз ўқ-дори захиралари топилди.
Шундай экан, Украина Қуролли Кучларининг қарши ҳужуми жадал суръатларда ўтишини кутмаслик керак. Чунки қаёққа қочишни билмай, бурчакка қамалиб қолган ўрис итлари ўлимидан олдин тиш-тирноғи ила қаршилик кўрсатиши муқаррар.

Айни дамда Новая Каховка, Берислав, Донецк, Макеевка, Ясиноватая, Горловка бўсағаларида қизғин жанглар кечмоқда. Асир тушишни истамай, қаршилик кўрсатаётган ўрис борки, қиймалаб ташланмоқда. Террор армиясининг чекиниш йўллари тўсиб қўйилмоқда. Асосий зарба Правдино йўналишида берилган бўлиб, душман мудофаасининг дастлабки марраси ёриб ўтилди. У ердаги «ДНР» ва «ЛНР» деб аталадиган террор ташкилотларига қарашли жанггарилар тўрт оёқлаб қочиб қолишди.

Ҳарбий ҳаракатлар ривожини кузатиб боринг.

Шокир Долимов
истеъфодаги подполковник