Get Mystery Box with random crypto!

ХАЙРЛИ ТОНГ... 29.08.2022 Бугун тунда Ғарбнинг ўта аниқ қурол | Ҳарбий-сиёсий мавзуга оид янгиликлар ва таҳлилий мақолалар

ХАЙРЛИ ТОНГ...
29.08.2022

Бугун тунда Ғарбнинг ўта аниқ қуроли воситасида Новая Каховкада лаънати ўрис босқинчилари фойдаланаётган «Цоколь» деб номланадиган бутун бошли йирик завод йўқ қилиб ташланди. Мелитополь билан унинг яқинидаги Мирное қишлоғида барпо этилган ўқ-дори омборларининг кули кўкка совурилди. Херсонда эса ўрисларнинг катта ҳарбий базаси билан йирик бошқарув пункти ер билан битта қилиб ташланди.

Босқинчи ўрис газандаларининг жанговар руҳи синиб, маънавий тубанликка юз тутишгани кузатилмоқда. Олинган маълумотларга қараганда, жанг майдонини ташлаб қочиб кетмоқчи бўлган ўрислар билан уларни ушлаб қолишга уринган жазо бўлинмалари орасида жиддий отишмалар юз бериб бормоқда.

Украина заминига бостириб келган ўрис офицерларининг аксарияти ит ўлимини топгани боис, россиялик қабоҳат орасида ҳарбий интизом ва бошқарув тамойиллари батамом издан чиқиб кетган.