Get Mystery Box with random crypto!

Тасарруфидаги террор армиясининг профессионал қисми бир сидирғ | Ҳарбий-сиёсий мавзуга оид янгиликлар ва таҳлилий мақолалар

Тасарруфидаги террор армиясининг профессионал қисми бир сидирға қирилиб битган халқаро ҳарбий жиноятчи Путин Россия Федерацияси қуролли кучлари шахсий таркибининг сонини ошириш тўғрисида фармон чиқаришга мажбур бўлди.

Биринчидан, бугунги ўрис армиясида ҳарбий хизмат ўтиш истагини билдираётган аҳмоқлар сони кун сайин камайиб бормоқда.

Иккинчидан, аҳмоқлар топилди ҳам дейлик, нима билан қуроллантиради уларни Путин?

Қуруқ автоматнинг ўзи билан иш битмайди. Мақталган ўрис қуролининг бир қисми Бокудаги «Ҳарбий ўлжалар музейи»да ётган бўлса, қолган қисми кеча Киевнинг кўчаларида «Ўрис газандалари устидан эришилган ғалаба рамзи» сифатида кўрсатилди.

Боз устига, Путиннинг геноцид армиясида ҳарбий хизмат ўташ истагини билдирган оркларни бошқарадиган офицерларнинг кичик ва ўрта таркиби йўқ. Ҳаммаси Украина заминида ер тишлаб ётибди. Офицерлар эса меҳнат биржасида осонгина топиладиган тоифа эмас.

Қисқаси чорасиз қолган Путин алайҳиллаъна дўзахда ёнишдан олдин ўзини ҳар кўчага уриб кўрмоқда...