Get Mystery Box with random crypto!

“Толибон” ҳукумати Афғонистон мудофаа ва ички ишлар вазирлигид | Harbiy blok ️

“Толибон” ҳукумати Афғонистон мудофаа ва ички ишлар вазирлигидагининг шахсий таркиби сони 289 минг нафарга етганини эълон қилди.
Бу ҳақда “Hasht e Subh Daily” ахборот хизмати хабар берди.

Мудофаа вазири Мулла Муҳаммад Ёқубнинг айтишича, “Толибон” миллий ислом армияси кучлари сони 150 мингга яқин ҳарбий хизматчини ташкил қилади.

Полиция кучлари эса тахминан 139 минг кишидан иборат. “Толибон” ички ишлар вазири ўринбосари Муҳаммад Ҳасан Ҳошимий вазирлик тузилмасига аввалги маъмуриятдан жами 2716 киши тайинланганини таъкидлаган.

“Толибон” расмийлари ушбу маълумотда икки ташкилотнинг маъмурий ходимларини ёки фақат ҳаракат ҳарбий хизматчиларини ўз ичига олиши ҳақида батафсил маълумот бермаган.

Тадқиқотлар ва ахборот манбалари ҳозирча “Толибон” томонидан тақдим этилган статистик маълумотларнинг тўғрилиги ҳақида ҳеч нарса билдирмаган.

Аввалроқ “Толибон” Афғонистон армиясига 150 минг кишини жалб қилиши айтилган эди. Шунингдек, “Толибон” аёлларни ҳарбий хизматга олиш шарти ҳақида ҳам маълум қилинган.

#coment
@harbiyblok