Get Mystery Box with random crypto!

Ассалому алайкум, азизлар! Салкам 60 минг долларга сотилган а | Zafar Khashimov

Ассалому алайкум, азизлар!

Салкам 60 минг долларга сотилган авторақам ҳақида хўп ва кўп фикрлар айтилди.
Шахсан мен ҳеч қачон на телефон ва на автоуловда «чиройли» номерга эгалик қилишга қизиқмаганман. Аксинча, менга деса, бундай рақамлар қанча одамлар эсида кам қолса, эгасига шунча яхши.
Лекин шу борада ўша номерни давлат томонидан сотилиши ва кимдир уни расман шундай пулга олишини ёмонламайман.

Бир томондан, аввал ҳам шундай «блатной» номерлар норасман сотилган ёки «сендан угина, мендан бугина» йўсинида тақсимланган, фақат давлатга, элга ундан ҳеч қандай наф бўлмаган. Ҳозир мана ярим миллиарддан ортиқ пул нақд давлат ғазнасига тушди. Умид қиламиз, Ин Шаа Аллоҳ, бу маблағда ўша ҳамма танқид қилувчилар жон куйдираётган етимлару- камбағалларнинг ҳам улуши бор.

Иккинчи томондан, шунақа номерни ҳавас қиладиган одам иштиёқи шу қадар баланд экан, яхшиямки у пулини номерни пора бериб олиш ўрнига ёки бошқа ҳар хил бехуда орзу хавас ўрнига тўлалигича давлат ҳисобига туширди. Пул эгаси ҳам ўзи, уни ишлатиши ҳам ўзининг иши ва бу каби ишлатиш натижасида фойда эл ҳисобига келгани учун, уни тоза исроф дейишга тилим қайрилмаяпти. Қанийди ҳамма бехуда харажатлар шу каби тўла давлат ҳисобига тушса эди, бюджет тўлиб, солиқлар ҳам қисқарармиди...

Яна айтиб ўтай, номер эгасига ҳеч қандай алоқам йўқ.
Саломат бўлинглар, ўзингизни асранг.