Get Mystery Box with random crypto!

Бугун эрта тонгдан жамоамизнинг фидойи аъзолари барча Корзинка | Zafar Khashimov

Бугун эрта тонгдан жамоамизнинг фидойи аъзолари барча Корзинкаларимиз пештоқларига ватанимиз байроғини илиб чиқдилар. Ушбу анъанани ҳар йил такрорлаб келамиз. Бу – Мустақиллик байрамимизга барчамизнинг даҳлдорлигимиз белгиси, тинчлик ва хотиржамлик рамзидир.

Aзиз ватандошлар, оилангиз билан супермаркетларимизга келиб, тантана кунларида дастурхонингиз, рўзғорингиз учун файзли харидлар қилишингиз бизга ҳам юксак масъулият, фахр бағишлайди.

Мустақиллигимиз абадий бўлсин!
Байрам ҳаммамизга фаровонлик, хотиржамлик олиб келсин!