Get Mystery Box with random crypto!

Энг улуғ, энг азиз байрам арафасида Silk Granat миллий ҳунарма | Respublika "Hunarmand" uyushmasi rasmiy sahifasi

Энг улуғ, энг азиз байрам арафасида Silk Granat миллий ҳунармандчилик мажмуаси очилди

Наманган шаҳри, вилояти салоҳиятини тарғиб этувчи ушбу маскан ўз ичига кўплаб йўналишларни қамраб олган.

Бу ерда миллий ҳунармандчилик намуналарини кўришингиз мумкин.

Ғурумсарой кулоллари, Чуст дўппидўзлари, Наманган атласию, кашталари, попопчилари маҳсулотларини ҳам айнан шу ердан топасиз.

- Наманган ва халқаро ҳамжамият, ўттиздан ортиқ мамлакатлар ўртасида кўприк вазифасини бажариб берамиз. Наманган дунёга қанчалик кўп танилса, биз ўз миссиямизни бажарган бўламиз, - дейди мажмуа раҳбари Марина Жаббарова.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бу ерда ретро ашёлар ва матолар музейи ташкил этилган. Бу ҳам маскан учун оханрабо вазифасини бажариб беради.

Очилиш маросимида Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Ботир Нуритдинов, сенатор Носирбек Абдуллаханов, Наманган вилоятининг фахрий туризм элчиси Карл Хайнц Ях, миллий ҳунармадлар - каштадўз Ҳакимжон Тожибоев, кулол Ваҳобжон Буваевлар иштирок этишди.

Медиа Департамент

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube