Get Mystery Box with random crypto!

Ahli sunna val jamoa | (Xanafiy_Naqshbandiya)

Telegram kanalining logotibi hanafiy_mazhabi_naqshbandiya — Ahli sunna val jamoa | (Xanafiy_Naqshbandiya) A
Telegram kanalining logotibi hanafiy_mazhabi_naqshbandiya — Ahli sunna val jamoa | (Xanafiy_Naqshbandiya)
Toifalar: Adabiyot
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 103
Kanalning ta’rifi

Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh. Ahli sunna val jamoa ulamolari izdoshlari. Ustozlar izidan

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-12-25 05:50:34 ТАВҲИД БАҲСИ

Эй, фарзанд!
Тавҳид — Аллоҳни бир деб билмоқдир.

Тавҳид калимаси: «ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲУ МУҲАММАДУР РАСУЛУЛЛОҲ».

Шаҳодат калимаси: «АШҲАДУ АНЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲУ ВА АШҲАДУ АННА МУҲАММАДАН АБДУҲУ ВА РАСУЛУҲ».

Тавҳид калимасининг маъноси: «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Муҳаммад Унинг элчисидир».

Шаҳодат калимасининг маъноси: Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад Унинг қули ва расули эканлигига иқрорман”.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дейдилар:
“Бир киши «ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲУ МУҲАММАДУР РАСУЛУЛЛОҲ» деса, тавҳид калимаси шундай дейди:

«Ё, пок Парвардигоро! Мени айтган қулингни кечирмагунингча, мен тинчланмайман!» Аллоҳ фазли билан шундай дейди:

«Иззатим ва Жалолим, Жамолим ва Камолим ҳаққи Мени зикр этган бандамни кечирдим».

Эй, фарзанд!
Тавҳид калимасини айтган кимсани маҳшаргоҳда бир гуруҳ малаклар зиёрат этадилар. Уни маҳшар даҳшатларидан қўриқлайдилар.

Аллоҳ Мусога (алайҳиссалом) Тур тоғида шундай марҳамат этди:
«Ё Мусо! Маҳшар ерида фаришталар сени зиёрат этишларини истасанг, тавҳид калимасини кўп зикр эт!»

Эй, мўмин киши! Тавҳид калимасини тил билан зикр этиб, асло дилда шубҳага тушма! Шубҳага тушиш - жаҳаннамга тушиш кўприги (сабабчиси).
Бундай кишига шафоатчи йўқ.

Эй, фарзанд!
Калимаи тавҳидни кўп зикр қилгин. Тур тоғида Мусо (алайҳиссалом) сўрадилар:

“Аллоҳим! «Ла илаҳа иллаллоҳ» дея зикр этгувчи қулингга қандай ҳақ ато этгайсан?”

«Эй, Мусо! Ўша қулимдан рози бўлиб, жаннати Аълода Жамолим билан шарафлантираман!»

Калимаи тавҳид фазилати ва уни зикр этганга бериладиган ҳақ таърифга сиғмас даражада. Бунинг мукофотини Аллоҳнинг Ўзи тайин, тақдир ва эҳсон этади.

Аллоҳ хитоб (мурожаат) этади:

«Эй, фаришталарим! Шоҳид бўлинг, тавҳид калимасини ишониб ҳатто бир марта зикр этган қулимни афв этдим, кечирдим!»

Ишониб тавҳид калимасини бир бор айтганнинг барча гуноҳлари тўкилади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) марҳамат этади:

«Ким сидқидилдан, ишонч билан бир бор тавҳид калимасини зикр этса, Аллоҳ ўша кишига жаннатда тўрт минг даража икром этади. Тўрт минг гуноҳини ҳам кечиради!»

Асҳоби икромдан савол бўлди:
«Ё Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)! Ўша кишининг тўрт минг гуноҳи бўлмасачи?» Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) марҳамат этдиларки:

«Оила аъзоларининг, қариндош-уруғларининг, қўни-қўшниларининг ҳам гуноҳларини (қўшиб) кечиради!»

Эй, фарзанд!
Тавҳид калимасини зикр этишда давомли бўлиб, барокатидан фойдаланмоқ, гуноҳлардан фориғ бўлмоқ зарур.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) марҳамат этадилар:

«Маҳшар майдонига бутун ҳаёти гуноҳлар билан ўтган бир кишини келтиришади. Фақат номаи аъмолида бир марта тавҳид калимасини айтгани кўринади. Барча гуноҳлари тарозининг бир палласига, тавҳид калимасининг савоби бир палласига қўйилади. Тавҳид калимасининг савоби оғир келгани учун жаҳаннамдан чиқарилади».

Эй, фарзанд!
Тавҳид калимасининг фазилати чексиз. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бир ҳадиси шарифларида шундай дейдилар:

“Банда «ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ!» дея зикр этиши билан оғзидан бир яшил қуш учиб чиқади. Бу қуш кўтарилиб тўғри аршнинг остига жойлашади. Умри давомида уни айтган кишига Аллоҳдан мағфират тилайди. Маҳшаргоҳда эса ўша кишининг қўлидан тутиб, тўғри жаннатга элтади”.

"Эй фарзанд" китобидан.
56 viewsنظام الدين, 02:50
Ochish/sharhlash
2022-12-24 10:05:07
#Қуръони_каримдан

Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир. Нисо сураси 103-оят.

Яқинларингизга ҳам улашинг.



https://t.me/Dostlar_uz_kanali
49 viewsنظام الدين, 07:05
Ochish/sharhlash
2022-12-22 18:49:53
Масжид Ал Харам маъмурияти фаррошлардан бирига Кабадаги 40 йиллик хизмати шарафига мукофот бермоқчи эди. Бироқ У пулдан воз кечиб, унинг ўрнига Кабанинг бир қисми бўлган Хижр Исмоилда Намоз ўқишга рухсат сўради,

Дар хақиқат, баъзи нарсалар пулдан қимматроқдир.



Manba: Islom va Olam.



https://t.me/Dostlar_uz_kanali
55 viewsنظام الدين, 15:49
Ochish/sharhlash
2022-12-22 07:34:15 Суянгани мен борман дада...

Қувватингиз олибди йиллар,
Гапирмоққа келишмас тиллар,
Кўнглингизга сиғмаса қиллар,
Суянгани мен борман дада...

Оқ сочингиз дардлардек бисёр,
Бошингизни безар мисли қор,
Ҳассангизнинг не кераги бор,
Суянгани мен борман дада...

Елкангизнинг устида ўсдим,
Тўлдирдингиз бўлса кам-кўстим,
Ё болам денг ёки денг дўстим,
Суянгани мен борман дада...

Мен нотовон сезмабман қаранг,
Сиз дардларни енгибсиз аранг,
Мана келдим жонимни сўранг,
Суянгани мен борман дада...

Керак эмас менга кўкда ой,
Бор бўлсангиз фарзандингиз бой,
Ёнингизга солиб олдим жой,
Суянгани мен борман дада...

Асли сизни қаритган ўзим,
Кўп куттириб хоритган ўзим,,
Дилдан чиқар оғриқли сўзим,
Суянгани мен борман дада...

Оқ сочингиз дардлардек бисёр,
Бошингизни безар мисли қор,
Ҳассангизнинг не кераги бор,
Суянгани мен борман дада...

Муаллиф: Зоҳид Зиё...
63 viewsنظام الدين, 04:34
Ochish/sharhlash
2022-12-22 07:07:55
56 viewsنظام الدين, 04:07
Ochish/sharhlash
2022-12-22 06:19:33
Yuklab beruvchi:
@downloader_tiktok_bot
160 viewsنظام الدين, 03:19
Ochish/sharhlash
2022-12-21 09:27:06 Юқоридаги суратда Абдуллатиф қози домламизни зиёратларига Хиндистонлик аҳли илм бўлган Абдулҳаким ибн Абдурраҳимни келгани акс этган.

Абдулҳаким Абдурраҳим домла шофеъий мазҳабига, Ашъарий таълимотига эътиқод қилар экан.
У киши:
– Ҳинд диёри Ҳайдаробод шаҳридаги Низомия университети ислом шариати бўйича фанд доктори;
– Ҳинд диёри Ҳайдаробод шаҳридаги Инглиз тили ва чет тиллар университети ҳукумат марказининг ислом шариати факультети фан доктори;
– Ҳинд диёри Ҳайдаробод шаҳридаги Низомия университетининг Қуръони карим тафсири ва Қуръон илмлари мутахассислиги бўйича бакалавр ва магистр; 
– Ҳинд диёри Ҳайдаробод шаҳридаги Мавлоно Озод Миллий урду университети араб адабиёти бўйича магистр;
– Ҳинд диёри Касракут Керала Саъадий араб университети араб адабиёти магистри;
– Ҳинд диёри Касракут Керала Саъадий араб университети араб адабиёти магистри ва бакалаври.

Хиндистонлик бу ахли илм,
Устозимиз Абдуллатиф қози домламизни зиёратларида бўлиб, насиҳатлар, илмий суҳбатлар тинглаб кетди.
@durdonadur
62 viewsنظام الدين, 06:27
Ochish/sharhlash