2020-07-16 19:32:47
Коронавирусга тест топшириш осон эмасБир дўстим ҳикояси (бугунги гап):
"Коронавирус бўйича тест топширишимиз кераклигини ишхонадан сўрашди. Тест топширмоқчи бўлдим. Аҳмоқ бўлмай мен ўлай: осонгина бораман, давлениени ўлчагандек ўлчаб қўйишади, тестни топшираман ва ҳаммаси ҳал деб ўйладим.
Аввалига прописка бўйича Учтепа туманидаги СЕСга бордим. У ердаги ходимнинг ўзидан коронавирус чиқибди. Улар Чилонзорга юборди. Эрталаб 06-00га бориб очередь олиш керак экан. Олиб иссиқда, шунча одам орасида кутиб навбатим келганда айтишдики, Учтепада пропискада турганни Чилонзорда тест қилмасмуш. "Тепа"дан шунақа буйруқ бўлган, деб айтишди. Шунча овора бўлиб, таксига 40 минг сарфлаб қайтиб келдим. Иссиғим чиқиб. Таксилар ҳам ноинсофларча кўтариб олган нархларни, биласиз. Энг ёмони, шунча одам орасида туриб-туриб коронавирус бўлмаган ҳам, бўлиб кетдиёв. Бир-биридан дарров юққандур у жанивор.
Коронавирусинфо да кун-у тун ишлайдиган деб айтилаётган номер умуман кўтармаскан.
Кейин ҳусусийларни суриштирдим. Сайтларда чиқаётган 8та клиникадан 7 таси ёпилган экан. Биттаси Акфамедлайн. Биттаси ишлаяптикан ўзи. У хам бугун ишламас экан. Қизиқ а?".
P. S. Бу бир дўстимнинг бошидан ўтказганлари. ТВда, яна бир неча сайтларга бонг уриб гапираётган амалдорлар Худодан қўрқинг! Айбни яширса газак олаверади. Уни тан олиб курашишни бошлаш керак. На ҳусусий, на давлатники ишламаса. Бу Шодмоновнинг боши ҳам темирдан экан. Сенат танқид қилса, Бош прокуратура коррупция холатларини айтиб турса, 43 нафар одам шунчаки тез ёрдам машинаси келмагани сабабли бу дунёни тарк этса... Бу одам эса битта хайфсан билан чекланса) Тизим қачон ўнгланаркин? Ўртоқ Шодмонов! Ўзиз ҳеч кўриниш берасизми? Айбдорлик ҳисси борми сизда?
P. S.2. Акалар, укалар, опалар, сингиллар! Ўзингизни ғамингизни ўзиз енг. Эҳтиёт бўлинг. Тест топширишниям ҳатто пулизгаям қилолмайсиз. Яна бир танишим айтишича, ҳусусийлар ҳам таниш-билишмуш
Каналга уланинг
@bahodirahmedoff dan olindi.
466 viewsMehriddin Zafarovich, edited 16:32