Get Mystery Box with random crypto!

Шукр шукр минг шукр Шукроналик бу- яхши фазилат лекин лақм | Hammasi Hayot Haqida.

Шукр шукр минг шукр

Шукроналик бу- яхши фазилат лекин лақма (лох) бўлиш бу яхши эмас.

Рамазон ойида 1 литр ёғ 26 мингга чиқиб кетса шукр қилиш эмас чора кўриш керак;

50 сўмлик мошинани 150 сўмга сотиб олиб камига битта мошина ҳар қўлдан қўлга сотилганда миллионлаб юл фондига пул тўлаб, охир оқибат барибир уша тухумни флейкасини эслатувчи юлларда йурганда фақат шукр эмас талаб ҳам қилиш ҳам керак;

Хожи акалар интернетга чиқиволиб фақат оддий халқга ароқ ичма, нос чексанг гунох, отанг қўлини ўп........ деб понятка бериш эмас, ооооооозроқ бу амалдорларниям инсофга чақириш керак;

Ўзимиздан чиқадиган газни қўшниларга сотиб, ўзимиз эса таппини тафтида қайнаган чойни симириб ичиб, осмонимиз доим мусаффо бўлсин деб ўтириш эмас, бундоқ ҳаракат ҳам қилиш керак;

Мустақилликка улуғ неъмат, СССР вақтида пахта далаларида умримиз ўтарди, ҳатто далада вақтимиз қўйларни дoрилагандай устимиздан самалётда дори сепиб кетарди.., деб оғиз кўпиртирмай, худди уша қўйларни дорилагандай одамлар устига пожарнийда хлор сепиб кетаётганларни кўриб мулохаза ҳам қилайлик..,

Ээээ ишқилиб гапираман деса гап кўп лекин бир гап: Мўмин содда бўлади лақма бўлмайди шуни унутмайлик..!

@hammasi_hayot_haqida