Get Mystery Box with random crypto!

HAMKOR PRESS

Telegram kanalining logotibi hamkorpress_gazeta — HAMKOR PRESS H
Telegram kanalining logotibi hamkorpress_gazeta — HAMKOR PRESS
Kanal manzili: @hamkorpress_gazeta
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 406
Kanalning ta’rifi

Muassis "Hamkor press" MCHJ
Официальный сайт
https://hamkorpress.uz

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-10-06 08:15:52 ЭНГ ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

— Катта ёшли инсонда 206 та суяклар мавжуд, янги туғилган чақалоқда эса 270 та суяклар бор.
— Инсон бутун ҳаёти мобайнида 5 ер экваторига тенг бўлган масофани босиб ўтади.
— Ғарбий Австралияда ҳақиқий пушти рангли кўл бор.
— Ернинг ҳар хил бурчларида турли хил камалак рангларининг сони мавжуд. Масалан, Буюк Британияда улар 6, Хитойда – 5, араб давлатларида – 4 ва Россияда эса – 7.
— Мушуклар 100 га яқин овозларни чиқариши мумкин. Итлар эса фақатгина 10 хил овоз чиқарар экан.
— Лимонда кулупнайдан кўра кўпроқ шакар мавжуд.
— Ҳафтанинг энг натижали иш куни – сешанба.
— Шотландиянинг миллий ҳайвони яккашох ҳисобланади.
— Антарктидадан ташқари барча континентларда Рим номли шаҳар бор.
— Монголия харбий-денгиз қисмида ягона шатакка олувчи кема мавжуд, унда 7 одам ишлайди ва улардан фақат биттаси сузишни билади.
—Балиқ ёшини унинг тангачасидаги “йил узуқлари” ёрдамида билса бўлади.
— 1954 йилда Бомбейда каламушлар кўпайиб кетган ва ҳукумат солиқ ўрнига ўлган каламушларни ҳам қабул қилган.
— 64 инсон ер юзидаги ярим аҳоли эга бўлган бойликка эга.
— Париждаги Эйфел минорасининг узунлиги 12 сантиметрга ўзгариши мумкин, бу ҳаво ҳароратига боғли.
— Сайёҳлар Римдаги Треви фонтанига ҳар куни 3 мин евро пул ташлашади.
213 viewsKabirov Abduvali, 05:15
Ochish/sharhlash
2022-10-06 07:42:34
РЕКОРД:

ЎЗБЕКИСТОНДА БЕНЗИН ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ҲАЖМИ ОРТДИ

2022 йилнинг январь—август ойларида йирик корхоналар томонидан 768,8 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган. Бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,8 фоизга ошган.

Ойлар кесимида ишлаб чиқарилган автомобиль бензини ҳажми:

• январда – 97,8 минг тонна;
• февралда – 98,2 минг тонна;
• мартда – 92,6 минг тонна;
• апрелда – 93,7 минг тонна;
• майда – 92,7 минг тонна;
• июнда – 87,7 минг тонна;
• июлда – 99,6 минг тонна;
• августда – 106,2 минг тонна.

Маълумотларга кўра, август ойида бензин ишлаб чиқариш ҳажми жорий йилда рекорд кўрсаткични қайд этди
194 viewsKabirov Abduvali, edited  04:42
Ochish/sharhlash
2022-10-06 07:03:05
КУН ҲИКМАТИ:

Кўрган нарсангга қизиқаверсанг: ё бировнинг ўринли, ё бировнинг ўринсиз гапига ишониб кетсанг, ёки тўғри келган нарсаларга кўнгил қўяверсанг – феъл-атворингнинг бузилиб кетиши ҳеч гап эмас.
АБАЙ.
211 viewsKabirov Abduvali, edited  04:03
Ochish/sharhlash
2022-10-06 06:23:04
#тезкор #расман

2022 йил 1 ноябрдан “коробка” ҳолатдаги уй-жойлар учун ипотека кредитлари ҳамда субсидия ажратишга рухсат берилади

Ўзбекистон Президентининг тегишли қарорига кўра, 2023 йил 1 январдан уй-жой учун субсидия берилган фуқароларнинг ипотека кредитлари ва уларнинг фоизлари учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари даромад солиғига тортилмайди.
304 viewsKabirov Abduvali, 03:23
Ochish/sharhlash
2022-10-05 13:01:19 ҚАЙТАРИЛГАН ҚҚС 12,7 ТРЛН СЎМДАН ОШДИ

Давлат солиқ қўмитасининг маълум қилинишича, жами 8 424 та ариза бўйича 4 833 та корхонага 12 773,5 млрд. сўм қайтарилган.

Булар:
Ҳудудлар кесимида:
Йирик солиқ тўловчилар бўйича ДСИ - 7 416,6 млрд сўм (124 та корхона);
AD
Қорақалпоғистон Р. - 94,6 млрд сўм (308 та корхона);
Тошкент ш - 1 799,4 млрд сўм (596 та корхона);
Андижон - 589,6 млрд сўм (622 та корхона);
Бухоро - 201,9 млрд сўм (446 та корхона);
Жиззах - 182,1 млрд сўм (75 та корхона);
Қашқадарё - 292,5 млрд сўм (308 та корхона);
Навоий - 64,2 млрд сўм (206 та корхона);
Наманган - 261,6 млрд сўм (508 та корхона);
Самарқанд - 537,6 млрд сўм (150 та корхона);
Сурхондарё - 62,7 млрд сўм (325 та корхона);
Сирдарё - 172,5 млрд сўм (127 та корхона);
Тошкент в. - 651,3 млрд сўм (258 та корхона);
Фарғона - 337,7 млрд сўм (533 та корхона);
Хоразм - 105,0 млрд сўм (247 та корхона).

Соҳалар кесимида:
Ишлаб чиқарувчилар - 7 107,8 млрд сўм (1 119 та корхона);
Чакана савдо - 1 390,6 млрд сўм (801 та корхона);
Улгуржи савдо - 946,0 млрд сўм (204 та корхона);
Қурилиш - 848,0 млрд сўм (112 та корхона);
Қишлоқ хўжалиги - 613,0 млрд сўм (2 020 та корхона);
Импорт қилувчилар - 549,0 млрд сўм (173 та корхона);
Бошқалар - 1 319,1 млрд сўм (404 та корхона).
220 viewsKabirov Abduvali, 10:01
Ochish/sharhlash
2022-10-05 12:46:14
ТАФАККУР ГУЛШАНИ

Ҳаёт ҳар бир кишига улкан ва бебаҳо туҳфа инъом этади, бу куч-қувватга тўла ёшлик, билим ва курашга чанқоқлик, ишонч ва орзу-умидга тўла ўспиринликдир.

Н. А. ОСТРОВСКИЙ
212 viewsKabirov Abduvali, 09:46
Ochish/sharhlash
2022-10-04 08:38:46
Венгрия Ўзбекистон Президенти ташрифи олдидан
229 viewsKabirov Abduvali, 05:38
Ochish/sharhlash
2022-10-04 08:37:34 «ЎЗБЕКИСТОН» РАСМИЙ НОМИДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИ

Айрим юридик шахслар ўз номлари ва рамзларида «Ўзбекистон Республикаси» ва «Ўзбекистон» расмий номларидан, шунингдек улардан ҳосил сўзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

«Давлат хизматлари янгиликлари» каналида ёзилишича, улар қуйидагилар:
-Ўзбекистон қонунларига, Олий Мажлис палаталари қарорларига, Ўзбекистон президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорларига мувофиқ ташкил этиладиган ёки фаолиятини ташкил этиш амалга ошириладиган юридик шахслар, агар уларнинг номлари тегишли ҳужжатларда тўғридан тўғри назарда тутилган бўлса;
-ҳукумат қарорига кўра ташкил этиладиган давлат унитар корхоналари ҳамда давлат органлари ва республика аҳамиятига молик ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган давлат муассасалари;
-устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари;
-юридик шахслар республика аҳамиятига эга бўлган бирлашмалари;
-республика нодавлат нотижорат ташкилотлари, номларида бош ташкилот тўлиқ номи кўрсатиладиган уларнинг алоҳида бўлинмалари;
-давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг Адлия вазирлигига тақдим этилган мурожаатлари асосида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар.
215 viewsKabirov Abduvali, 05:37
Ochish/sharhlash
2022-10-04 07:45:15
ПОЙТАХТСИЗ МАМЛАКАТ

Науру – Тинч океанидаги атиги 21 квадрат километр майдонга эга кичик орол давлати. Бу ерда 15 минг киши истиқомат қилади.

Илгари бу ерда фосфорит қазиб олиниб, бу давлат экспорт ҳажми бўйича қолганлардан олдинда бўларди. Захиралар тугагач, мамлакат барча фосфат пулларни еб тугатди ва ҳозирда турмуш даражаси жуда паст. Пойтахтга келсак, бутун оролнинг ўзи бир пойтахтдир. Бу ерда шаҳарлар йўқ, пойтахт ҳақида гапиришнинг ҳожати ҳам бўлмаса керак.
195 viewsKabirov Abduvali, edited  04:45
Ochish/sharhlash
2022-10-04 07:18:52
ДАРЁСИ ЙЎҚ МАМЛАКАТ

Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, Ер юзида бир нечта бундай давлат бор, лекин улардан энг каттаси Саудия Арабистонидир.

Унинг катта қисмини тоғлар, тақир текисликлар ва чўллар ташкил этади. Мамлакат денгизга чиқиш имконига эга, лекин бу денгизга битта ҳам дарё оқиб кирмайди. Саудия Арабистонининг ўз “вади”си бор. Вадилар – бу вақтинчалик дарёлар, аниқроғи, ёмғирли мавсумда сув билан тўлдириладиган қуруқ каналлар. Лекин улар ҳам тезда қурийди.
Бу жуда катта мамлакат аҳолиси сувни қаердан олади, деган савол туғилиши табиий. Барча сув таъминотининг 50 фоизи денгиз сувини тузлантириш орқали, 40 фоизи қудуқлардан ва фақат 10 фоизи ушбу вадилардан олинадиган сувлардир.
196 viewsKabirov Abduvali, 04:18
Ochish/sharhlash