Get Mystery Box with random crypto!

Ислоҳот учун ислоҳотчи авлод керак! Давлатимиз ва жамиятимиз | Hamid Sodiq

Ислоҳот учун ислоҳотчи авлод керак!

Давлатимиз ва жамиятимиз муаммоларининг негизида, шубҳасиз таълим тизимининг самарасизлиги ётади.

Самарасиз таълимдан малакали авлодни кутиш мантиқсизликдир. Эркин ва соғлом тафаккурли авлодгина ўз давлати ва жамиятига дахлдор бўлиши, ҳокимиятни тийиб туришда иштирок этиши мумкин.

Бундай авлодни тарбиялашда устоз ва мураббийларимизнинг ўрни шубҳасиз беқиёсдир. Тараққиётимизнинг асосий йўналтирувчи кучи бўлган устозларга машаққатли ва шарафли ишларида куч-қувват ва сабр-тоқат тилаймиз.

Азиз устозлар, касб байрамларингиз муборак бўлсин!

Ҳурмат билан
ходимингиз Ҳамид Содиқ


@HamidSodiquz