Get Mystery Box with random crypto!

ҲИКМАТ Бир куни бир одам йўлда эшшакга миниб кетаётса ёнида | Halovat.uz

ҲИКМАТ



Бир куни бир одам йўлда эшшакга миниб кетаётса ёнида Хўжаи Ҳизр пайдо бўлиб йўлда ҳамроҳ бўлибди.
Икковлон кетаётса бир қўтон қўйни боқиб юрган чўпон қўл силтаб қочинглар нарироғдан ўтинглар деб қўл сермабди. улар эшшакларини ҳайдаб кетишибди.
Йўлда яна кетаётса олдидан тагидадан олов ёнаётган 3та дош қозон чиқибди.
Икки чеккадаги қозондаги сув шунчалик қайнаганидан бир бирига сувлари ўтиб кетётганмиш ўртадаги қозонга бир томчи ҳам сув тушмаётганмиш.
Улар йўлда яна давом этаверибди олдидан бир янги туққан ит чиқибди яқинлашавергандан она ит қолиб итвачча хурушни бошлабди.
Хуллас кун кеч бўлибди узооқдан бир шам шуласи кўринибди йўловчилар у уйга яқинлашиб борибди.У уйда ёлғиз бир кампир бир дона эчкиси бор экан меҳмон келганидан суюнган кампир бояги эчкисини сўйиб меҳмонларни ширин таом пишириб сийлабди .
Улар шу кеча ўша уйда тунашибди .
Эртаси кун ўрнидан туриб нонуштадан сўнг икковлон яна йўлга тушишибди.
Ва йўл давомида кечаги кўрганларини бояги одамдан Хўжаи Ҳизр нима кўрдик у кўрган нарсамизни башарот қилингчи дебди.
Ул киши билолмайман қандей башорат қилишни билсангиз сиз айтинг депти.
Шунда Хўжаи Ҳизр шундай деб жавоб берибди.
Чўпонни кўрдик бизга яқинлашманглар наридан ўтинглар деб қўл сермади.
У умрини оҳиригача қўйни қўриб ер майдонига тўмай тиниб билмай дунёдан хасислик қилиб ўтиб кетади.
Қозонларга келсак шундай замон келади фақат бой бойга боқади .
Қамбағал бечорага ҳеч ким боқмайди.
Ўзидан ортиб тўлиб тошсада оч нахорга бир томчи борон нарса бермайди.
Ит воқеасига келсак бир жойга бирон нарса сўраб борса отадан олдин бола жавоб беради каттани хурмат қилиш йўқолади депти.
Кампирни кўрдингми бор йўғи битта эчкиси бор эди уни ҳам сўйиб бизни меҳмон қилди депти.
Шунда бояги одам таъжубланиб сўрабди.
Нега агар биттаю битта эчкиси борлигини била туриб уни ҳам сўйилишига йўл қўйдингиз деб сўрабди.
Шунда Хўжаи Ҳизр: - “Рост билгандим биттагина бисотида ўша эчкиси борлигини.
Буни сўйилишига қаршилик қилмаганим.
Кампир эътиборини ўша эчкига қаратган эди.
Ўшанчун ибодатдан кечикиб намозларни вақтида адо этолмаётган эди” - деб жавоб берибди.




Каналга аъзо бўлиш учун пастда линкни босинг:

@Halovatuz