Get Mystery Box with random crypto!

Бомдодга туролмайдиган, ёхуд танаси туриб руҳи ухлаган ҳолатда | Halovat.uz

Бомдодга туролмайдиган, ёхуд танаси туриб руҳи ухлаган ҳолатда намоз ўқийдиган инсонларга уламолар тафсия берадилар.

1. Гуноҳларни тарк қилишлик. Гуноҳлар инсонни ибодатдан узоқлаштирадиган энг катта омилдир.

2. Вақтлироқ ухлаш. Агар инсон қанча гуноҳлардан ўзини тийиб тақво қилса лекин ярим кечагача ўтириб кеч ухласа, устидан сув қуйиб ҳам тургизиб бўлмайди. Эртароқ ётса уйғотувчи қўнғироқга (будилникга) ҳам ҳожат қолмайди.

3. Кечга, хуфтондан кейин оғир таомларни емаслиги. Оғир таом, қоринни ортиқча тўқлиги уйқуни жалб қилувси иллатлардандир.

4. Кечки зикрларни айтиб ухлашлиги. Инсон уйқудан олдинги зикрларни айтиб ухласа Аллоҳ таоло уйқусига барака беради. Оз ухласа ҳам уйқудан тўйиб туради.
Ухловчи уйқудан олдин "Ихлос, Фалақ, Нас" сураларини уч мартадан ўқиб ўзига дам солсин. Бошқа суннатда келган дуоларни айтса ҳам бўлади.


ХАЙРЛИ ТУН!


Каналга уланиш учун

@Halovatuz