Get Mystery Box with random crypto!

Эй эркаклар! Эй, эркаклар!Хотинингизни, Хотин эмас, хоним  де | 𝐇𝐀𝐋𝐎𝐋𝐈𝐌𝐒𝐈𝐙 𝐉𝐔𝐅𝐓𝐈𝐌 👩‍❤️‍👨

Эй эркаклар!

Эй, эркаклар!Хотинингизни,
Хотин эмас, хоним  деб айтинг.
Ичингизда мардлари бўлса,
Суюклигим, ёрим деб айтинг.

Хотин деманг,жонон деб айтинг,
Жонин сизга фидо қилганку.
Битта бўса қўнган юзидан,
Минг йил кета олмайди кулгу.

Хотин деманг, совуқ бу калом,
Ҳеч бўлмаса аёлим денглар.
Ёлғондакам,бир йилда бир бор,
Сенда фикру-ҳаёлим денглар.

Хотин дея алқаманг зинхор,
Жа бўлмаса айтинг исмини.
Йигирма беш йилда бўлса ҳам,
Бир бор мақтаб қўйинг ҳуснини!

Онаси  денг, онажониси ,
Минг ўргилсин меҳрибонингиз.
Унинг шодон кулгуларидан,
Нурга тўлсин хонадонингиз.

Хотин, дейсиз, ҳой, дейсиз гоҳо,
Мохим, ойим  деса бўлмасми.
Битта сўздан,биргина сўздан,
Яримгина кўнгли тўлмасми?!

Ранжитсалар гоҳида билмай,
Қанча бўлса бақириб тўйинг. Лекин..
Ёши қирқдан ошса ҳам,
Яхши киз!!- деб чақириб қўйинг!

@halolimsiz_juftim