Get Mystery Box with random crypto!

Илтижо Кунлар ойга, ойлар йилга айланар, Айланади чархи бешаф | 🌙 JUFTI HALOLIM 🌙

Илтижо

Кунлар ойга, ойлар йилга айланар,
Айланади чархи бешафқат.
Гули хасга, ғунча гулга айланар
Жон ота, сен
Қарима фақат!..

Ким қонибди неъматига бу ҳаёт?
Ўтган кунни қандай этиб бўлар рад.
Аммо бўлса бу дунёнинг гаштига
Қон ота, сен
Қарима фақат...

Ёшинг фалон дерлар — кимда ғаним йўқ?!
Ғанимда ҳам хато ёзув, хато хат.
Ҳайқир, ота: Бунчага кирганим йўқ,
Тон ота, сен
Қарима фақат...

Ким қонмаса неъматига бу ҳаёт
Ўтган кунни қандай этса булар рад.
Юрганча юр, турганча тургин
Осмон, ота сен
Қарима фақат

Муҳаммад Юсуф шеъри


• АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!! •

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

ЖУФТИ ҲАЛОЛИМ Каналига уланиш учун линкни босинг

https://t.me/joinchat/AAAAAE6bs16dqJCKZbMjeA