Get Mystery Box with random crypto!

​​#йўл_бўлсин. Янги асар: ЙЎЛ БЎЛСИН... Муаллиф: Азизахон | 🌙 JUFTI HALOLIM 🌙

​​#йўл_бўлсин.

Янги асар:

ЙЎЛ БЎЛСИН...

Муаллиф: Азизахон Исмоилова.

16--қисм.

“Шарифжон болам... Муҳаммад Шариф!” деган овоз келди. Чол негадир кейин “келин!” деб чақирди. Учиб бориб Мамашариф аканинг ортидан ичкарига кирдим. Аммамни ҳирқироқ тута бошлаганди.
“Ло илоҳо иллоллоооҳ! Ло илоҳоо иллоллоооҳ!”
Эрлари аммамнинг бошидан икки қўллаб тутиб калимаи шаҳодатни титроқ овозда такрорлай бошлади. Сўнг йиғламсираб аммамнинг қўлларига қаради:
“Бўстонбиби... Ман сиздан розиман! Ро-зиман... Жуфти ҳалол сифатида у дунё-ю бу дунё розиман... Сиз ҳам рози бўлунг! Етқан азиятларға мандан рози бўлунг...”
Бу рози-ризоликка аммамнинг кўзлари керилиб кетгандек бўлди. Қорачуғлари хира тортиб қолганини кўрдим. Ёки менга фонус ёруғида шундай кўринди.


ДАВОМИ