Get Mystery Box with random crypto!

​#ғафлат. Ғафлат ёмон нарса, туманга ўхшатаман... У | 🌙 JUFTI HALOLIM 🌙

#ғафлат.

Ғафлат ёмон нарса, туманга ўхшатаман...
У тарқалганда кўп нарса ўзгарган бўлади, боғ ўрнида шудгор, тоғ ўрнида- жар, аскар тарқаб, жанггоҳда ўзинг турган бўласан...
Ғафлат тумани секин-секин бошланади, аввал бомдодга туролмайсан, шайтонга биринчи раундни бой берасан, пешинни кечиктирасан (телефонга чалғиб), аср вақтидан сал сурилади (қозон осаётган бўласан), шомда тезгина жойнамоздан туриб кетасан (овқатни сузиш керак), хуфтонни ўқийсану- болаларни кетидан юриб, базўр ухлатасан...
Кечаси уч бўлак, уч бўлакда уч бор уйғонасан, уйқу ғолиблик қилади, шарт турсанг, "бўйнингга минган" гурс этиб ерга тушади, оҳирги раунд ҳар қалай фойдангга!
Демак туманга кирмай қолдинг, этагингни йиғиштириб, чала туриб қочаётгандайсан...
Ҳар кунинг шунақа!
Қора тун тарқаб, ғира шира саҳар бошланаётганда, катта карвон йўлга тушаётган бўлади, уларга қўшиласан, қарасанг- бошида солиҳлар, саҳийлар, ақраболар кетаётган бўлади, сен ҳам уларнинг изига из босасан, олис олислардаги туман ичидагиларни кўриб ўз ҳолингга хурсанд бўласан...

... Ғафлатда ғофил бўлманг...
Ҳар зулматдан олдин бу бир огоҳлантиришдир...
Бомдодда сиз- ёруғлиққа қўшиласиз, аслида...

Ummu Zaynab Ummu

• АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!! •

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

@HALOLIM_UZ Каналига уланиш учун линкни босинг

https://t.me/joinchat/AAAAAE6bs16dqJCKZbMjeA