РЎЗАДОР ДЕБ КИМНИ АЙТИЛАДИ? – Рўзадор, тана аъзоларини гуноҳд | 🌙 JUFTI HALOLIM 🌙
РЎЗАДОР ДЕБ КИМНИ АЙТИЛАДИ?
– Рўзадор, тана аъзоларини гуноҳдан тийган киши.
– Тилини ёлғон, фаҳш ва сохта нарсалардан сақлаган киши.
– Қорнини овқат ва ичимликлардан, фаржи (жинсий аъзоси)ни жинсий қовушишдан сақлаган киши.
– Агар гапирса, рўзасига жароҳат етказадиган сўзни сўзламайди.
– Агар бирор ишни бажарса, рўзасини бузадиган ишни бажармайди.
– Сўзларининг барчаси манфаатли ва яроқли бўлади.
– Шунингдек, бажарган барча ишидан шундай бир ҳид таралсинки, суҳбатдоши унинг ҳидидан баҳраманд бўлсин.
– Рўзадор билан ким бирга ўтирса, унинг суҳбатидан манфаат олсин.
– Ўтирган киши сохта, ёлғон, бузуқлик ва зулмдан омонда бўлсин.
– Мана шу фақат овқат ва ичимликни ўзидангина тийилинмаган ҳақиқий рўзадир.
– Рўза аъзоларни гуноҳдан тийилишидир.
– Қорин овқат ва ичимликдан тийилишидир.
– Овқат ва ичимлик рўзани очиб, бузгани каби гуноҳлар ҳам унинг савобидан маҳрум қилиб, мевасини айнитади. Оқибатда рўза тутмаганлар қаторига қўшиб қўяди.
Бу маълумотни бошқаларга ҳам eтказайлик.
• АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!! •
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
«ЖУФТИ ҲАЛОЛИМ» Каналига уланиш учун линкни босинг
https://t.me/joinchat/AAAAAE6bs16dqJCKZbMjeA