Get Mystery Box with random crypto!

ҲАР ОНИНГ БАХТДИР Қачон толеим куларкин? Бу савол барчамизда | 🌙 JUFTI HALOLIM 🌙

ҲАР ОНИНГ БАХТДИР

Қачон толеим куларкин? Бу савол барчамизда бўлиши табиий.Савол шу даражада миямизда
ўрнашиб қолганки, ўзимизни овутишга тушамиз: “Турмуш қуриб олай, бахт қуши бошимга қўнади”,
“Янги машина гаражимда турса, ўзимни анча хотиржам ҳис қиламан”, “Таътилга чиқиб, бир дам
олсам, ҳаммаси изига тушиб кетади...”
Бундай сўзларни айтишга сабаб бахт сари аниқ бир йўлнинг мавжуд эмаслигидир. Энг яхшиси

– ҳозирги онлар қадрига етиш.
Донишмандлардан бири айтади: “Ҳақиқий ҳаѐт кечириш йўлини анча изладим. Лекин ҳар
сафар йўлимда қандайдир тўсиқлар, аввал эришилиши лозим мақсадлар, чала қолиб кетган ишлар,
тўланиши керак қарзларим бўларди. Кейин ҳаѐт давом этарди. Мен англаб етдимки, айнан мана шулар
менинг ҳаётим экан”.
Шунинг учун ихтиѐримиздаги вақт қадрига етайлик. Бир нарса аниқ: вақт ҳеч кимни кутиб
турмайди!

• Катта бўлсам;
• Мактабни битирсам;
• Ишга кирсам;
• Фарзандли бўлсам;
• Ёз келса;
• Йил ўтса;
• Уйимни таъмирлаб олсам;
• Нафақага чиқсам;
• Касалликдан қутулсам...


Биласизми, бу рўйхатни яна қанча давом эттириш мумкин? Яхшиси, келгуси онларни
кутмасдан, нафас олиб турганимиз айни дамларни бахтли лаҳзалар деб ўтказайлик.


"Бахтли ҳаёт сари" китобидан.

• АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!! •

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
«ЖУФТИ ҲАЛОЛИМ» Каналига уланиш учун линкни босинг

https://t.me/joinchat/AAAAAE6bs16dqJCKZbMjeA