Get Mystery Box with random crypto!

MINBAR.UZ

Telegram kanalining logotibi hakimtermiziy — MINBAR.UZ M
Telegram kanalining logotibi hakimtermiziy — MINBAR.UZ
Kanal manzili: @hakimtermiziy
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 6.17K
Kanalning ta’rifi

Устоз ҲАБИБУЛЛОҲ домла Саидовнинг  www.habibulloh.uz саҳифасининг расмий канали.
Tiktok:tiktok.com/@minbar.uz
Youtube:https://www.youtube.com/@minba
Web- sayt www.habibulloh.uz

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 5

2022-07-13 07:48:45
#Қуръон_тиловати

#Ийд_намозидан

Ҳаж сураси 36-37 оят.
(09.07.2022).

Валиюллоҳ қори.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлиш учун манзил
165 viewsedited  04:48
Ochish/sharhlash
2022-07-13 07:17:34 ҲАРОМДАН ТОПИЛГАН ҲАРОМГА КЕТАДИ

Менинг автомобил таъмирловчи қариндошим бор эди, Аллоҳ уни раҳматига олсин. У менга янги қимматбаҳо машина сотиб олган, аммо ўша машинада қандайдир носозликлари бўлган бир кимса ҳақида сўзлаб берган эди. У машинасини олиб келди, таъмирхона бошлиғи бу инсоннинг машина ва уни таъмирлаш ишларидан умуман бехабарлигини кўриб:
– Машинада жиддий камчилик бор экан, буни таъмирлашга уч кун кетади, – деди.
Сўнгра ундан таъмирлаш хизмат ҳаққига катта пул, яъни минг лира сўради. Аслида бу иш тахминан бир соатларда тузатиш мумкин бўлган, юз лиралик иш эди. Аммо бу инсоннинг бунақа ишлардан бехабарлиги учун шундай алдовга қўл урди.
Ҳалиги устахона бошлиғи қимматбаҳо машинада аҳли билан бир кун у ёққа, бир кун бу ёққа, яна бир кун бошқа ёққа сайр қилди. Учинчи кун бир соатча уриниб тузатиб қўйди.
Эгасидан минг лира олди. Таъмир бунча турмаслигидан бехабар кимса пулни тўлаб кетди.
Ўша кун таъмирхона эгасининг ўғли темир станок олдида эканида кўзига темир парчаси сачраб кетди. Уни кўзини даволашга эса ўн олти минг лира кетди.
Мазлумнинг дуосидан сақланинг. Чунки бу мустажоб дуодир.
Аллоҳнинг китобига амал қилинг. Зинҳор ақлингизга суяниб қолманг. Ҳар доим одамларга тўғри сўзланг, алдай кўрманг.

Шайх Нобулсийдан,
"Қиссалар ва ҳиссалар"
216 views04:17
Ochish/sharhlash
2022-07-13 05:09:07 ДУНЁ ҒАМ ЧЕКИШГА АРЗИМАС

«Эй Одам фарзанди! Ким дунё сабабли хафалик билан тонг орттирса, Аллоҳдан фақат узоқлашибди. Унга дунёда қийинчилик, охиратда фақат машаққат бўлади. Аллоҳ таоло у кишининг қалбига ҳеч қачон тугамайдиган ғам солиб қўяди. Шундай машғулотга банд қиладики, ундан асло бўшай олмайди. Камбағаллик бериб қўядики, ҳеч бойликка етиша олмайди. Орзулар бериб қўядики, доимо ўша орзулар билан банд бўлиб қолади.
306 views02:09
Ochish/sharhlash
2022-07-13 05:03:32
Қиз ва ўғил боланинг бахти очилиши учун ўқиладиган дуолар борми?

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
306 viewsedited  02:03
Ochish/sharhlash
2022-07-13 04:57:33
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Ҳамиша Яратганга дуо қилиб сўрайлик:
Аллоҳ таоло хонадонимиздан ҳузур, оиламиздан тотувлик, ризқимиздан барака, тилимиздан зикру-дуо, қалбимиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонг хайрли, кун мазмунли бўлсин!



Каналга уланиш учун
285 viewsedited  01:57
Ochish/sharhlash
2022-07-12 20:45:48
ҲОЖИЛАР 14 ИЮЛДАН ЮРТИМИЗГА ҚАЙТАДИ

“Ҳаж – 2022” дастури доирасида зиёратчиларимиз шу йил 14 июль–4 август кунлари юртимизга қайтиб келади.

Ўзбекистонга қайтувчи ҳамюртларимиз ўз парвозларини Жидда шаҳридан Ўзбекистоннинг 7 та ҳудуди – Тошкент, Наманган, Самарқанд, Бухоро, Қарши, Урганч ва Нукусда жойлашган халқаро аэропортларга амалга оширади. Унда жами 12 мингдан зиёд йўловчи ташиш режа қилинган.

“Ҳаж – 2022” тадбирининг узлуксиз ва тартибли ўтказилишида “Uzbekistan Airways” акциядорлик жамиятидан жами 70 га яқин малакали учувчи ва 260 га яқин борткузатувчиси жалб этилган. Ушбу йўналишдаги авиақатновлар Boeing 767 ҳаво кемаларида амалга оширилади. Юртдошларимизга ҳаво саҳнида турли таом ва ичимликлар таклиф этилади.

Аллоҳ таоло ҳожиларимизнинг ҳажини мабрур қилиб, эсон-омон юртимизга келишини насиб айласин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
371 viewsedited  17:45
Ochish/sharhlash
2022-07-12 19:59:33 Қалбни ибодат дорилари билан муолажа қилиш энг яхши даводир

Бадан уни хаста этган сабабларни йўқ қилиб, тузалишига сабаб бўладиган даволарни қабул қилиш билан шифо топганидек қалбни даволашнинг ҳам ўз услуби бордир. Жасадга таъсир қилиб, унга сиҳатни жалб қилувчи дориларнинг хоссалари ақли бор ҳар қандай одамга маълум бўлавермагани, улар воситасида даволаниш учун киши табибларга эргашиши лозим бўлгани каби, қалб хасталигини даволаш, унинг шифосига сабаб бўладиган маънавий дориларнинг лозим миқдори ҳамда қабул қилиш усуллари ҳам ибодат хоссаларини нубувват нури билан идрок қилувчи анбиёларгагина маълум бўлиб, бунда уларга эргашишга муҳтождирмиз.

Абу Ҳомид Ғаззолий,
"Залолатдан қутулиш" китобидан.
minbar.uz
335 views16:59
Ochish/sharhlash
2022-07-12 18:58:12
"Аллоҳ сенга ато этган мол-давлат билан (аввало) охират (ободлигини) истагин ва дунёдан бўлган насибангни унутмагин". ("Қасос" сураси, 77-оят).

Бу дунёси учун меҳнат қилмаган миллатлар қашшоқ бўлиб қоладилар, бошқа миллатларга муҳтож бўладилар, қудратларидан жудо бўлиб, бошқа миллатларга қарам бўлиб қоладилар. Бундай миллатлар у вақтда Аллоҳ олдидаги ибодатларини тўла-тўкис адо этолмайдилар, болаларини ўқита олмайдилар, нодон бўлиб қоладилар. Бундай миллатнинг динлари, имонлари заифланиб, бу дунё қайғусидан динларини камол топтиришга ҳоллари келмайди ва оғир аҳволга тушиб қоладилар.

Бу дунёга ортиқча берилиб, охиратни унутган кишиларда ҳам мана шунга ўхшаган ҳолатлар юз беради. Дин, имон заифлашади, масжидларда намоз ўқувчилар камаяди, кишилар ўртасидаги яқинлик ва муҳаббат тугайди, одамларнинг даражаси пул билан ўлчанади. Такаббурлик ортиб, дўстлик ва қардошлик камаяди. Буларнинг иккаласи ҳам зарарлидир. Шунинг учун мусулмон киши бу дунёни ҳам, охиратни ҳам унутмаслиги керак.

«Ислом ахлоқи» китобидан.
388 views15:58
Ochish/sharhlash
2022-07-12 17:24:38ДИНДА САВОЛИМ БОР: ҲИЖРИЙ ЙИЛ ҚАНДАЙ ҲИСОБЛАНАДИ?

Ҳижрий йил қандай ҳисобланади ва ой номлари кетма-кетликда қандай келади? Имкони бўлса, ҳамма ой номларини маъноларини ҳам айтсангиз?

Биз ишлатаётган ҳижрий ойларнинг номланиш тарихи мелодий бешинчи асрга, тўғрироғи, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бешинчи боболари Килобнинг даврига бориб тақалади. Чунки Килобнинг даврига қадар араблар қамарий номларни бошқа номлар билан номлаб юришган. Килоб даврига келиб араблар Қамарий номларни ўзгартириб чиққан. Ўша номлар ҳозирги кунга қадар ишлатиб келинмоқда. Ойларнинг номланишига келсак, уларнинг ҳар бирининг номланиш сабаблари бор. Уламолар ойларнинг номланиш сабабларини турлича баён қилишган. Қуйида ўша фикрларнинг энг тўғрироғини келтиришга ҳаракат қиламиз. Бу борада ким янада кенгроқ илмга эга бўлишни истаса, Имом Саховий “Ал-машҳур фи асмаи аййами ваш шуҳур” номли китобларини мутолаа қилиши мумкин:

Муҳаррам — маъноси ҳаром қилинган. Қамарий йилнинг биринчи ойини бундай аташларига сабаб, арабларда илгари Ислом дини келмасидан олдин ҳам бу ой уруш ҳаром қилинган ой ҳисобланган, ушбу маънони такидлаш учун айнан шу ном билан аташган.

Сaфар — бўш, холий деган маънони англатади. Иккинчи ойга бундай ном берилишининг сабаби, араблар бу ойда тижорат ва бошқа мақсадларда сафарга чиқиб уйлари бўшаб қолган. Шунинг учун бу ойни шу ном билан аташган.

Робиул аввал — Робиул ахир учинчи ва тўртинчи ойнинг маъноси баҳор кўкаламлик, дегани. Араблар ушбу ойда кўкаламзорликдан баҳраманд бўлгани учун шу номни 3-4 ойга беришган.

Жумодул аввал — Жумодул ахир — жумод дегани музлаш, қотиб қолиш дегани. 5-6 ойнинг бундай номланишига сабаб, айнан ушбу икки ойда сувлар музлаган.

Ражаб — улуғлаш дегани. Араблар ушбу ойни улуғ санашгани учун шу номни беришган.

Шаъбон — бўлиниш дегани. Араблар ушбу ойда бўлиниб сув излашган. Бир қийлда бошқа ойларга нисбаттан ушбу ойда кўп бўлинишгани учун шу номни олган.

Рамазон — иссиқ дегани. Айнан ушбу ой бошқа ойларга нисбатан жуда иссиқ бўлгани учун шу номни олган.

Шаввол — тугаб, тўхтаб қолиш дегани. Ушбу ойда туялар ҳомиладор бўлиб сути тўхтаб қолган. Шунинг учун ушбу номни олган.

Зулқаъда — ўтириб қолиш, деган маънони англатади. Ушбу ойда уруш ҳаром қилинган ой бўлгани учун барча ҳаракатлардан тўхтаб, уйда ўтиришган. Шунинг учун шу ном билан аталган.

Зулҳижжа — ҳажли дегани. Исломдан олдин араблар айнан мана шу ойда ҳаж зиёратига сафарга чиққанлари учун шу ном билан аталган.

Эслатма: Бу ойларнинг номланишидан келиб чиқиб, демак ўша ойда ойнинг маъносини ифодаловчи ҳодиса бўлиши керак. Мисол учун, Жумодул улода сувлар музлаб, ҳаво совуқ бўлиши, керак деган хаёлга борманг. Бу ҳодисалар Килоб даврида ойларни номлаётганда содир бўлгани учун араблар шу номларни беришган. Валлоҳу аълам!
362 viewsedited  14:24
Ochish/sharhlash
2022-07-12 17:13:46
Қуръон ёдлаш учун дунёдан воз кечганмиз!

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Каналга аъзо бўлиш
346 viewsedited  14:13
Ochish/sharhlash