Get Mystery Box with random crypto!

Қуръон ҳофизларининг жаннатда икром қилиниши ҳақида Абу Ҳура | حافظات القرآن

Қуръон ҳофизларининг жаннатда икром қилиниши ҳақида

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

«Қиёмат кунида Қуръон келиб: «Эй Парвардигорим, уни (яъни, Қуръон ёдлаган қорини) зийнатлагин», дейди.

Бас, унга каромат тожи кийдирилади.

Кейин: «Эй Парвардигорим, унга (неъматингни) зиёда қилгин», дейди.

Бас, унга каромат либоси кийдирилади.

Кейин яна: «Эй Парвардигорим, ундан рози бўлгин», дейди.

Бас, (Аллоҳ) ундан рози бўлади.

Сўнг унга: «Ўқи ва кўтарилиб боравер», дейилади ва (унга) ҳар бир оят учун бир ҳасанадан зиёда қилинади».

(Термизий ривояти (2915), Албоний ҳасан деган)