Get Mystery Box with random crypto!

​​ТОЛИБИ ИЛМЛАРГА ЁРДАМ БЕРИШ Анас ибн Молик розияллоҳу анҳ | Ҳадис ва Ҳаёт

​​ТОЛИБИ ИЛМЛАРГА ЁРДАМ БЕРИШ

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида икки ака-ука бор эди. Уларнинг бири Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига келар, бошқаси касб-кор қиларди. Тирикчилик билан шуғулланувчи Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга биродари устидан шикоят қилди. Шунда у зот: “Балки сен унинг сабабидан ризқланаѐтгандирсан”, дедилар”
(Термизий, Ҳоким ривояти. Ривоят санади саҳиҳ).

Саодат асрида икки ака-ука бор эди. Улардан бири Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида илм оларди. Иккинчиси тирикчилик қиларди. Аммо уларнинг рўзғорлари бир эди. Касб-кор қиладигани биродари илм билан машғул бўлиб, рўзғор ишларида ёрдам бермаётгани ёки ёнига кириб, тирикчилик қилмаётганини айтиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга арз қилди. Бироқ Расули акрам унинг шикоятига: “Балки сенга унинг сабабидан ризқ етиб тургандир!” деб жавоб қайтардилар.

Яъни: ўйлашимча, биродаринг илм олаётгани учун касб-корингга барака киряпти. Шундай экан, яхшилигни миннат қилма (Мулла Али Қори, “Мирқотул мафотиҳ”).

Мазкур ҳадис илм йўлида юрганларга – илм толиби, мударрис, шу соҳада хизмат қилувчи жонкуяр кишиларга ёрдам бериш ризқни янада баракали қилишини кўрсатади. Чунки илмнинг шарафи баланд, олимлар мартабаси юқори. Қолаверса, илм йўлида юрганлар яхшилик қилаётган кишилар мол-дунёси янада кўпайишини сўрашади. Холис аҳли илмлар дуоси Аллоҳ даргоҳида мақбулдир.


"Ризқ калитлари" китобидан
.

Mehrob.uz
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Линкни босиб каналга обуна бўлинг!

https://t.me/joinchat/aEkqKLkqnxNjNWU6