Get Mystery Box with random crypto!

​ РАМАЗОН ИБРАТЛАРИ Уламолар Рамазони шарифни улуғлаб кӯ | Ҳадис ва Ҳаёт

РАМАЗОН ИБРАТЛАРИ

Уламолар Рамазони шарифни улуғлаб кӯп ажойиб гапларни айтишган.
Аллома Ибн Жавзий бу ҳақда шундай дейди: "Аллоҳга қасамки, агар қабр аҳлига: "Тиланг тилагингизни", дейилса, албатта улар Рамазоннинг бир кунини бӯлса ҳам тилар эдилар".
( "Ат-табсиро" 78/2)

Албатта, уламоларнинг, хусусан аллома Ибн Жавзийнинг бундай гаплари қуйидаги ҳадиси шарифга асосланиб айтилган деб умид қиламиз:
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар ифторлик пайтида Аллоҳнинг дўзахдан озод қилинадиган (банда)лари бўлади. Ҳар кеча шундоқ бӯлур», деганлар".
( Аҳмад 21698 ва Ибн Можа 1643 ривояти).

Рамазон ойининг ҳар бир сониясидан унумли фойдаланиб қолайлик.
Зеро, ҳар дам ғанимат.
Яна таъкидлаб айтамизки, яшаб турган бу кунларимиз биз учун охиратимизни обод қилишимизга бир сармоядир, бундан унумли фойдаланайлик.
Ҳа, худди Али розияллоҳу анҳу айтганларидек: "Бугун амал бор, ҳисоб йўқ. Эрта (қиёмат) ҳисоб бор, амал йўқдир".

Дониёр Файз

Холис Аллоҳ йӯлида яқинларингизга ҳам улашинг!

АЛЛОҲ УЧУН СИЗГА ИЛИНДИМ

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Линкни босиб каналга обуна бўлинг!

https://t.me/joinchat/QuLZ5QfJX6GzUkk_