Get Mystery Box with random crypto!

​​ Рамазон киргани ва у охирлаётганини сезаётган барча инсон | Ҳадис ва Ҳаёт

​​
Рамазон киргани ва у охирлаётганини сезаётган барча инсонлар диққатига!

«Хадисул Қуддусий»да айтилишича - бу оламда хар бир нарса хисоблидир. Хар бир ҳодисанинг ва бўлаётган ишларнинг хисоботи бор.

Масалан:

Ер юзидаги нечта тоғлар, чўққи, қоялар борлигини биладиган муваккил фаришталар бор.

Ер юзида нечта ўсимлик бор, нечта дарахт бор, нечта жонзот хайвонлар бор еканини хисоб китоб қиладиган муваккил фаришталар бор.

Хаттоки ер юзига ёғаётган ёмғир ва қорларни томчиларини ва зарраларини сонини биладиган, ер юзидаги саҳролар ва улардаги хар бир зарра қум донасини хисобини биладиган муваккил фаришталар бор.

Эй рўзадор дўстим, қадрдоним! Хурсанд бўлинг. Негаки сиз тутаётган рўзанинг яъни банда Аллоҳ учун тутаётган рўза учун бериладиган савобни на бир инсон зоти, на бир коинот ахли, на бир фаришта билмайди. Бунинг мукофотини фақат Аллоҳ билади!

Эй Робб! Розилигинг учун рўза тутган барча кимсани рўзасини қабул этишингни, ишлари осон бўлишини, ғами аришини, гуноҳи мағфират бўлишини сўрайман.
Аллоҳ, биздан ва сизлардан рўза ва қиёмни қабул қилсин!



АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!

Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир.  (Роҳман - 60) Бошқаларга ҳам эҳсон қилиб улашинг.

══════════════
«ҲАДИС ВА ҲАЁТ» каналига уланинг ва долзарб маърузаларни тингланг

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ