Get Mystery Box with random crypto!

#Қайтариқлар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: | Ҳадис ва Ҳаёт

#Қайтариқлар

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Етти ҳалок қилувчидан узоқ бўлинглар!» дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, улар нималар?» дейишди.
«Аллоҳга ширк келтириш; сеҳр-жоду; Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдириш; рибо ейиш; етимнинг молини ейиш; жангда орқага қочиш; номусли ва ғофила* мўминаларни зинода айблаш», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

* «Ғофила» сўзи луғатда бехабар аёл деганидир. Иймонли, иффатли аёллар фаҳшга қўл уриш у ёқда турсин, бундай нарсалардан ҳатто хабари ҳам бўлмагани, бу каби разолатларни хаёлига ҳам келтирмаганлари туфайли Қуръони Карим ва ҳадиси шарифларда улар муболаға билан «ғофила» деб аталган.

«Олтин силсила» китобидан
.

MuhammadAli_MuhammadYusuf
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Линкни босиб каналга обуна бўлинг!

https://t.me/joinchat/QuLZ5QfJX6GzUkk_