Get Mystery Box with random crypto!

​​Сиз тайёрмисиз?! Амазоннинг биринчи китоб дўкони Ж.Безосн | Micro Бизнес Блог

​​Сиз тайёрмисиз?!

Амазоннинг биринчи китоб дўкони Ж.Безоснинг гаражида жойлашган эди. Эппл, Дисней, Маттел (Барби ишлаб чиқарувчиси), Майкрософт ва Гугл хам ўз бизнесларини гаражда бошлаган. Вкусвилл, майдони 10-15 квадрат метр бўлган сут маҳсулотлари сотиладиган бир нечта дўконлар билан иш бошлаган. NATURA SIBERICA, арзон нархдаги идишларни ювиш воситаларини ишлаб чиқариш учун, кичик цехдан бошлади. Бу брендларнинг барчасида битта умумий нарса бор: бошида улар молиявий тизимни қуриш ҳақида ўйламаган бўлса керак.

Қандай қилиб нольдан тезроқ ўсишга, бозор улушини ютиб олишга, янги мижозларни жалб қилишга эътибор бериш, бизнес ҳаётининг дастлабки босқичларида одатий ҳолдир. Аммо вақт ўтиши билан, бизнес-режаларни "бир вароқ қоғозда" ёзиш ва "Бир гап бўлар" ёндашуви ишламайдиган нуқтаси келади. Бизга рақамлар ва мантиққа асосланган самарадорликни ошириш ва фойдани ошириш учун ишлайдиган ўсишнинг янги драйвери - бизнесга молиявий тизим керак бўлади.

Ушбу муаммони ҳал қилиш вақти келганини қандай аниқлаш мумкин?

Бизга, йилига бир неча миллиард сўм тушум оладиганлар ҳам, бир неча юз миллион оладиганлар ҳам келишади. Кузатувларимизга қараганда, уларни битта нарса бирлаштиради - ўз бизнесидаги молиявий вазиятни аниқ тушунмаслик, вазиятга юқоридан назар ташлаб кўришлик, фойдага эътибор бериш истаги ва ниҳоят, ҳамма нарса яхши бўлса ҳам, нима учун бизнесида ҳар доим пул етишмаслигини тушуниш.

Молиявий тизимни қуриш ва молиявий менежмент билан шуғулланиш вақти келди деган "қўнғироқ" бўладиган 5 та савол:

- Нақд пул бўшлиқлари сизнинг бизнесингизда тез-тез учрайди, сиз уларни ҳар қандай бизнеснинг "ажралмас ҳамроҳи" деб ҳисоблайсизми?
- Сиз бизнес келажагига бир ойдан кўпроқ вақт олдинга назар ташлай олмаяпсизми?
- Бизнес ўз фаолияти давомида қанча ўз капиталига эга бўлганини биласизми?
- Сиз ҳам, сизнинг ходимларингиз ҳам безарарлик нуқтасини билмайсизлар ва компания,хеч йўқ "нольда" бўлиши учун қанча ва нимани сотиш ёки ишлаб чиқариш кераклигини тушунмаяпсизми?

Агар сиз ушбу саволларнинг камида учтасига "ҳа" деб жавоб берган бўлсангиз, унда сиз учун "қўнғироқ" жиринглади ва сиз албатта бош қотиришни бошлашингиз керак.

Аммо молиявий менежмент бўйича онлайн курсларни ёки молиявий директорни қидиришга шошилманг.

Агар асосий нарса етишмаётган бўлса, бу ёрдам бермайди: Асосий нарса эса, бу сизни - ҳақиқат билан юзма-юз келишга тайёрлигингиз, йиллар давомида ишлаб чиқилган бизнесни юритиш ёндашувини ўзгартиришингиз, ушбу ўзгартиришга сиз ва жамоангизни тайёрлиги ва объектив маълумотларга асосланган бошқарувга ўтиш хисобланади.

Тайёрмисиз?
---
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |