Get Mystery Box with random crypto!

Қани, бяхкелилар-чи... Хаш-паш дегунча баҳорнинг илк ойи - ма | HabiСatura

Қани, бяхкелилар-чи...

Хаш-паш дегунча баҳорнинг илк ойи - мартни ҳам "кечиб ўтдик". Серёмғир март ойида чўккан йўллар, қайиқистонга айланган кўчалар-у, космосга "сапчиган" доллардан тортиб, Россия осмонида кезган "санкциялар бўрони"гача, хуллас гаплашадиган гап кўп.

Бу ёғига Рамазон ойи, рўза тутиб, нафсни жиловлайдиган, сабрни тарбиялайдиган кунлар. Соатга қарай-қарай ифторни кутётган пайтда воқеаларни лентадан ўтказиб юборманг. "Курсда бўлинг"!

Бу учун сиз мен эслатажак ушбу каналларн яна бир бор "йўқлама" қилиб олишингизни маслаҳат бераман. Атрофда бўлаётган ҳодисаларга ҳамма ҳар хил ракурсдан қарайди. Ҳамманинг ўз қаричи, вектори бор. Биз бугун сизга бир нуқтага турли қараш эгаларининг каналлари акс этган "иссиққина" рўйхатни яна бир бор ўқишни тавсия этаман!

Қани, олинглар, рўйхат "совумасин"!

Human.uz - инсон ҳуқуқлари, экология, мурожаатлар ва таҳлилий-танқидий мақолалар бериб борувчи, "Ютуб"да ҳам катта обуначилар аудиториясига эга сайтни кузатиш керак.

Rasul Kusherbayev – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевнинг расмий шаҳсий саҳифаси. Бу инсонни ортиқча таърифлаб ўтиришга ҳожат йўқ, бизнингча. "Оффишл" канали шу!

Muxbir Daliyev – журналист, блогер Хуршид Далиевнинг шахсий канали. Унда муаллифнинг ўзига хос тил ва услуби, антиқа “рейдлари”, сатирик чиқишлари, танқидий қарашлари ва мурожаатлар бўйича тайёрлайдиган материаллар акс этади.

Bahodir Ahmedov – Канал эгаси юрист. У юридик маслаҳатлар, фикрлар беради, шунингдек мурожаатларни оммага олиб чиқишда кўмаклашади. Одамлар ўз ҳуқуқларини билишига ёрдам беришни мақсад қилган.

Alimoff – таниқли блогер Нурбек Алимов канали. Ёзган ҳар бир постида интеллекти сезилиб туради. Юморларини тушуниш учун гоҳида кўп китоб ўқиган ёки кино кўрган бўлиш керак. Анжанча шева унсури бўёқдорликни кучайтиради. Зерикмайсиз!

Yuristkadr – ҳуқуқшунос Саидали Мухторалиев канали. Судлар ва меҳнат муносабатларига оид масалаларда муаммо бўлса, бемалол шу манзилга уланволинг. Айниқса, раҳбарларга алоҳида тавсую!

Habikatura – Ўзбекистондаги саноқли карикатурачилардан бири. Воқеалар ва трендларга реакцияси ҳайратланарли. Чизганларини томоша қилиб, “Ёмон қибдию”, девормасангиз, ҳисобмас. Фақат у учун сиз ҳам трендда бўлишингиз керак!

Kompromatuz - кутилмаган аргументлари билан блогосферага кириб келган "свежый" канал. Кимлиги барчага қизиқ. Лекин нозик-нозик жойларда "манбалари" бор кўринади. Мавзуларнинг антиқалари ўша ерда.

AvtoblogUz - шу йўналишдаги пионер блогерлардан бири Максуд Музаффаров канали. "ГАИ" акаларнинг "севимли" укаси. Йўл ҳаракати қоидаларини сув қилиб ичганлардан.

Отабек Артиков - Юрагида ўти бор воҳалик блогер. Қашқадарёлик йигитнинг доим марғилон дўппи кийиб юришида бир мазмун бордек. Яъни унинг ёзганлари ҳамма учун муҳим бўлган мавзулар!

RakursUz – журналист Муслим Мирзажонов саҳифаси. Воқеа-ҳодисаларга ўзига хос ракурсда қарайди. “Ютуб”да шу номдаги саҳифаси обуначилар сони 130 мингга яқин. Каналда қисқа, лўнда ва юмор билан ёзади. Лонгридларни қарийб учратмайсиз.

Рамазон ойи барчага муборак бўлсин!

Ҳурмат билан яна ўша холис кузатувчи