Get Mystery Box with random crypto!

ХАЙОТ УЙИНИ 🖤🖤

Telegram kanalining logotibi habibilloelboev22 — ХАЙОТ УЙИНИ 🖤🖤 Х
Telegram kanalining logotibi habibilloelboev22 — ХАЙОТ УЙИНИ 🖤🖤
Kanal manzili: @habibilloelboev22
Toifalar: Video
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 223

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2022-12-16 22:26:30 Бидъатни тарқатманг!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Бидъатни тарқатманг!

Аллоҳ таолога У Зотнинг Ўзига хос ва мос беадад ҳамду санолар бўлсин! Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга дуруду саловотлар бўлсин!

Ассалому алайкум, каналимизнинг муҳтарам мухлислари!

Авваламбор, динимиз ҳукмларини, шариат аҳкомларини оз-оздан бўлса ҳам, ўрганиб бораман деб, ушбу камтарона меҳнатимиз – ахборот каналимизга қўшилган экансиз, Аллоҳ таолодан олаётган илмларингизга баракот ато этишини, билганларингизга амал қилиш бахтини насиб этишини сўраймиз. Каналимизга янги қўшилган азизларимизга эса қадамларингиз қутлуғ келсин деймиз.

Бироқ, бугунги мурожаатимиздан мақсад хурсандчилик эмас, балки ўзбекзабон интернет оламида анчагина тарқалиб қолган бир иллатдан огоҳлантиришдир. Бу иллат – кўринишдан яхши гапдек кўринадиган бир хабар бўлиб, аслида устига асал суртилган заҳарга ўхшайди.

Афсуски,  соддадил биродарларимизни, интернет оламида авж олиб кетган ёлғон-яшиқларга чиппа-чин ишонадиган азизларимизни огоҳлантириш учун ўша тарқатилаётган хабарнинг матнини келтиришга мажбурмиз:

 

Азизлар, Рамазон 2018-йилнинг 17-майида
бошланар экан ИН ША АЛЛОХ…
Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи ва саллам айтганлар:


“Агар умматимга ким биринчи бўлиб рамазон ойини қайси
куни киришини эслатса, жаханнам ўтлари ул инсонга харомдур”


Янги савол санаси 07.01.2021 йил: Ассаламу алайкум! Устозлар, саволим қуйидагича: айни вақтда ижтимоий тармоқларда «Рамазон ойи 2021-йилнинг 12-апрелидан бошланади. Рамазон ойини ким биринчи ҳаммага айтса дўзах азобидан қутулади»  деган хабар тарқалди. Шу қанчалик тўғри? 

Бу каби хабар ҳар йили Рамазон бошланишига бир неча ой қолганда тарқала бошлайди. Аввало, бу хабарнинг ғирт саводсизларча, ҳадиси шарифларга ҳурматсизларча ёзилганиёқ одамни шубҳага солади. Аҳли илмлар бундай хом-хатала матн ёзмайдилар. Шунингдек, ҳадиси шарифлардан иқтибос келтирганда уларни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитиб, қолганларга етказган саҳобанинг исми ҳамда бу ҳадисни ривоят қилган муҳаддис имомларимиздан бирининг исми шарифлари ҳамда бу ҳадиснинг қайси китобда келтирилгани кўрсатилиши керак.

Қолаверса, бу гап мутлақо ҳадис эмас, балки уйдирма, ёлғон гап бўлиб, нақ бидъатнинг ўзгинасидир. Ҳеч қайси мўътабар асарларда, саҳиҳ ҳадис тўпламларида бундай ҳадис йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас.

Аммо нима учун бундай бемаъни нарса интернетда тарқалиб кетяпти? Бир томондан, бунинг сабаби баъзи кимсаларнинг ўтакетган илмсизлиги, жоҳиллиги, ноинсофлиги ва қайсарлиги бўлса, иккинчи томондан баъзи канал ва саҳифаларнинг диндан пиар ва реклама учун мунофиқларча фойдаланишидир.

Мунофиқларча деганимизнинг сабаби шуки, мўмин-мусулмон одам оддий ёлғон гап-сўзни тарқатишдан ҳам ҳазар қилади. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ёлғон ҳадис айтишдан эса жаҳанам оловидан қўрққандек қўрқади.

Чунки Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилган:

«Мени сизларга кўп ҳадис айтишдан фақатгина Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким менга нисбатан қасддан ёлғон тўқиса, дўзахдан жойини олаверсин», деганлари тўсади».

Бу ҳадисни буюк ватандошимиз имом Бухорий ўзларининг дунёга машҳур «Жомеъус саҳиҳ» тўпламларида келтирганлар («Олтин силсила». «Саҳиҳул Бухорий», 1-жилд, 108-ҳадис).

Динини яхши биладиган, диний илмлардан озми-кўпми бохабар бўлган мўмин-мусулмон одам бу ҳадисни албатта эшитган бўлади. Шунинг учун юқоридагига ўхшаган ёлғон-яшиқ, таг-туги йўқ гапларни нафақат ҳадис деб тарқатишга, ҳатто уни ҳадис дейишга ҳам ҳазар қилади.

Буни ҳадис деб қандайдир мақсадлар билан тарқатаётганлар билмайдики, айнан мана шу каби гапларни тарқатганлар юқоридаги ҳадисга биноан оғир азоб-уқубатларга дучор бўлади.

Шу тўрт қатор гапни тарқатаман деб, ўзини нақадар даҳшатли азобларга дучор қилаётган бу гумроҳларга шу гап кифоя қилармикин? Буниси бизга қоронғи. Аммо умид қиламизки, буни билмаган бўлишса, энди билиб, кўзлари очилар.
19 views19:26
Ochish/sharhlash
2022-12-08 06:21:21
#8_ДЕКАБР

8 ДЕКАБР - ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУТСИЯСИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН КУН.

Барча юртдошларимизни Конститутсия байрами билан чин дилдан табриклаймиз.
52 viewsedited  03:21
Ochish/sharhlash
2022-12-07 09:58:24
27 views06:58
Ochish/sharhlash
2022-12-07 09:49:26
Uch aka-uka: Vohid, Anvar va Sobirlar uchun somsa pishirildi: biri karamli, ikkinchisi go`shtli va uchinchisi kartoshkali. Sobir kartoshkali somsani yomon ko`radi va karamli somsani yemaydi. Vohid karamli somsani yomon ko`radi. Kim qaysi somsani yeydi? Javobini izohda qoldiring
29 views06:49
Ochish/sharhlash
2022-12-07 09:49:25
27 views06:49
Ochish/sharhlash
2022-12-07 08:14:24
29 views05:14
Ochish/sharhlash
2022-12-07 08:12:27
28 views05:12
Ochish/sharhlash
2022-12-07 08:09:10
28 views05:09
Ochish/sharhlash
2022-12-05 21:11:27
35 views18:11
Ochish/sharhlash
2022-12-05 21:11:01
36 views18:11
Ochish/sharhlash