Get Mystery Box with random crypto!

Ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш бўйича давра суҳбати Туман ҳокими | G‘uzor tumani hokimligi

Ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш бўйича давра суҳбати

Туман ҳокими Бекзод Суюнов тумандаги 1-сонли касб-ҳунар мактабида ёшлар билан давра суҳбат ўтказди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирининг ўринбосари, "Нуроний" жамғармаси республика бошқарув раиси Содиқжон Турдиев, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

Давра суҳбатида “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича тегишли масъуллар ёшларга батафсил тушунтирилди.

Шунингдек, узтоз-шогирт анъаналари, ҳунармандчилик сирлари ҳамда уларга берилган имтиёзлар тўғрисида тушунча ва маслахатлар бериб ўтилди.

Шундан сўнг, берилган тавсия ва маслахатлардан кейин 50 нафарга яқин ёшлар касб-ҳунарга ўқитиш марказига ўқишни ва 30 нафарга яқин ёшлар эса устоз-шогирт анъаналари бўйича таълим олиш истагини билдирди.

Ғузор тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш @guzorpress