Get Mystery Box with random crypto!

'Шўртан газ кимё мажмуаси'да ҳам байрам тадбири ташкил этилди | G‘uzor tumani hokimligi

"Шўртан газ кимё мажмуаси"да ҳам байрам тадбири ташкил этилди

Барчага маълумки, мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида Ғузор туманида турли маданий тадбирлар ташкил этилмоқда.

Шу мақсадда туманидаги "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда ҳам байрам тадбири ташкил этилди.

Байрам тадбирида мажмуа бош директори Шухрат Асланов, директор ўринбосарлари, ишчи ходимлар ва оммавий ахборот воситалари иштирок этди.

Тадбир аввалида мажмуа бош директори Ш.Асланов сўзга чиқиб, мажмуа ишчи ходимларини мустақилликнинг 31 йиллик байрами билан барчани самимий табриклади.

Шундан сўнг, нефт ва газ саноати тармоғининг юксалишидаги кўп йиллик хизматлари учун ҳамда турли танловларда ғолиб бўлган бир гуруҳ ишчи ходимлар "Ўзбекнефтгаз" АЖ раисининг диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Мажмуада меҳнат қилиб келаётган иқтидорли ёшлар томонидан куйланган қўшиқлар иштирокчиларга байрамона кайфият улашди.

Каналга уланиш @guzorpress