Get Mystery Box with random crypto!

2021 йил 21 январь куни Гузор туман Ёнқишлоқ МФЙ худудида жо | G'uzorimiz yoshlari

2021 йил 21 январь куни Гузор туман Ёнқишлоқ МФЙ худудида жойлашган 75 - сонли мактабда халқ депутатлари Ғузор туман кенгаши депутати Самандар Усмонов томонидан Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожатномаси юзасидан тарғибот учрашуви ўтказилди. Шунингдек Самандар Усмонов битирувчи ёшлар билан сухбат ўтказиб иқтидорли ўқувчиларга бадиий адабиётлар, спорт учун спорт анжомлари, технология фани учун электр печ совға қилинди. Мактаб етакчиси ташаббуси билан ўтказилган Заковат ўйини иштирокчилари тақдирланди. Мактаб психологи Ерданова Саййора томонидан собиқ ўқувчиси
Нормеглиев Зухриддин техникумда ўқиши учун контракт пулини тўлашга амалий Йордан сўраб муражаат қилинди ва депутат томонидан тўлаб берилди. Учрашувда туман хокимининг биринчи ўринбосари А. Сариқов, халқ депутатлари туман кенгаши котибият мудири К. Исмоилов ва мутасадди ташкилот рахбарлари хам иштирок этиб мурожааиларни эшитиб тизимли хал қилишга келишиб олинди.