Get Mystery Box with random crypto!

Европада газ нархи шиддат билан ошиб бормоқда. Бугун биржада | GUVOH.UZ

Европада газ нархи шиддат билан ошиб бормоқда. Бугун биржада 1000 м³ газ нархи 2000 долларгача кўтарилиб кетди.

Эслатиб ўтамиз, атиги 1 ой аввал Европада Россия гази 1000 м³ учун 700-800 доллар атрофида эди. Ҳарбий ҳаракатлар сабаб газ нархи кескин, деярли 2,5 баробарга ошиб кетди.
Европада газ захиралари деярли тугаб бўлди. Европани газ билан айнан Россия етказиб бериш ҳажмида таъминлай оладиган бошқа ресурс йўқ ҳозирча. АҚШ ёки Қатар варианти бор, лекин улар ҳозирча бутун Европа саноати учун газ етказиб бериш имконига эга эмас(захираси бор, етказиб бериш инфраструктураси йўқ).

Энг қизиғи газ нархи 1000 м³ учун бутун дунёда 900 долларга яқин бўлиб турганида, Россия Германияга "Шимолий оқим-2" йўналиши бўйича уч баробар арзон - 1000 м³ газ учун 300 доллардан етказиб беришга рози эди. Шунинг учун Германия тиш-тирноғи билан урушга қаршилик қилди.

Энди Европа АҚШдан 1000 м³ газни камида 2000 доллардан олишга тайёргарлик кўрмоқда. Ғалати парадокс.

@guvoh_uz