2022-07-06 08:56:14
АРАФА КУНИ РЕЖАСИ
(«Яхшиликка далолат қилувчи уни қилувчи кабидир». Улашинг! Ажрингизни олинг!)
- Арафа кечаси (ёлғон арафа куни) барвақт ухланг!
- Эртаси куни саҳарлик қилиш учун саҳарда туринг!
- Ҳеч йўқ 4 ракат таҳажжуд намозини ўқинг! Бошингизни саждага қўйиб, дунё ва охират яхшилигини сўранг! Шундай кунларга етказганига ҳамдлар айтинг!
- Бомдод вақти киргунча «Саҳарларда Аллоҳга истиғфор айтадиган кишилар» (Оли Имрон: 18 #оят) дан бўлиш учун истиғфор билан машғул бўлинг!
- Бомдод азонидан беш дақиқа олдин сиз намозга тайёр бўлинг! Тасаввур қилинг, таҳоратингизнинг охири томчиси билан таҳорат аъзоларингизнинг барчасидан гуноҳларингиз оқиб тушиб кетяпди.
- Таҳоратдан сўнг айтиладиган дуони айтинг!
- Бомдодни ўқинг! Саломдан кейиноқ такбири ташриқни айтинг!
- Сўнг жойнамозда қуёш чиққунга қадар Қуръон, тонгги дуолар, зикрлар билан машғул бўлинг! Кун чиқиб 15 дақиқа ўтгандан сўнг...
- Ҳаж ва Умра савоби ёзилиши учун Шуруқ намозини ўқинг!
- Сизни энди танлаш ҳуқуқингиз бор. Агар ухламасдан шу кунни ўтказа олсангиз, ухламанг! Ҳар сониянгизни ғанимат билиб зикр, дуолар қилинг. Ва ижобатига ишонинг!
- Ёки Аллоҳга ибодат қилиш учун куч тўплаш нияти ила бир соат ухлаб дам олинг!
- Сўнг... уйғониб таҳорат олинг! Энг ози тўрт ракъат Зуҳо намозини ўқинг! Такбир, зикр, тиловатни, айниқса: «Лаа илаҳа иллаллоҳу Ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва Ҳува аъла кулли шайъин Қодийр» ни кўпайтиринг!
- Пешин намозини ўқинг! Такбир айтинг! Қуръондан бироз тиловат қилинг!
- Арафа хутбасини жон қулоғингиз билан эшитинг.
- Асрни ўқинг. Такбир айтиб кечқурунги зикр, дуоларни қилинг.
- Шом намозига бир соат қолганда, Қуръон ўқишни бошланг! Хушуъ ила дуолар қилинг! Дунёда заиф, ночор қолган мусулмон ака - ука, опа - сингилларингиз ҳақларига ҳам дуо қилишни унутманг!
- «Эй, Роббим, шу куннинг қуёши ботар экан, мени жаҳаннамдан озод бўлиб, жаннатинг ёзилган бандаларинг қаторига ёзгин», деб дуо қилинг!
- Аллоҳ сизни солиҳ амалларга муваффақ айласин! Дуоларингиз қабул бўлишини биз ҳам сўраб қоламиз!
- Шомга азон айтилди. Ифтор қилишни бошланг!!! Ундан олдин кўп дуо қилинг! Ёдингизда бўлсин, рўзадорнинг дуоси албатта ижобат бўлади.
- Бу хатни аҳлу оилангиз, яқинларингиз ва жаннатда бирга бўлишни истаган инсонларингизга улашинг!!!
Ассалому алейкум Ийд курбон хайит ,муборак булсин Оллох килган ибодатларингиз тутган рузаларингизни килган курбонлинларингизни кабул килсин .
*ИЙД ТАКБИРИ*
الله أكبر .. الله أكبر .. لا إله إلا الله ، الله أكبر .. الله أكبر .. ولله الحمد "
*АЛЛОҲУ АКБАР*
*АЛЛОҲУ АКБАР*
*ЛАА ИЛААҲА* *ИЛЛАЛЛОҲУ* *ВАЛЛОҲУ АКБАР*
*АЛЛОҲУ АКБАР* *ВА ЛИЛЛАҲИЛ* *ХАМД*
Дўстларим келинг такбирни бир неча маротаба айтиб дўстларингиз ҳам айтишига сабабчи бўлинг
1.4K views05:56