Get Mystery Box with random crypto!

АФҒОН УРУШИ ФАХРИЙЛАРИ ЭЪТИБОРДА Бугун Гурлан туманида Афғонис | Gurlan tuman hokimligi II Rasmiy kanali II

АФҒОН УРУШИ ФАХРИЙЛАРИ ЭЪТИБОРДА
Бугун Гурлан туманида Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатлар тугаганлигининг 32 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ташкил қилиниб, “Танҳо” тўйхонасида Афғонистон ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этган жангчи-фахрийларимизга байрам дастурхони ёзилди.
Тадбирда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Улуғбек Давлатов Ватанига садоқат билан хизмат қилган барча афғон уруши фахрийларини бугунги байрам билан самимий табриклади. Шундан сўнг тадбирда сўзга чиққан фахрийларимиз юртимиздаги тинчлик-осойишталикни қадрлаш, бу азиз неъматни асраб-авайлаш тўғрисида гапириб, Афғон уруши қатнашчилари ва уларнинг оила аъзоларига кўрсатилаётган бундай эътибор ва ғамхўрликдан мамнун эканликларини билдирдилар.
Шунингдек, жангчи-фахрийларимизга туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди. Туман маданият бўлимининг ёш истеъдодли хонандалари томонидан айтилган куй-қўшиқлар барчага юқори кайфият улашди.

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.