Get Mystery Box with random crypto!

#РУХИЯТ ​ЎЗИНГИЗГA ҚAЙ ДAРAЖAДA ИШОНAСИЗ Ҳаётингизда шунд | Psixolog Gulzoda Mashrabjonovna

#РУХИЯТ

​ЎЗИНГИЗГA ҚAЙ ДAРAЖAДA ИШОНAСИЗ

Ҳаётингизда шундай вазиятлар бўлган-ки, Сизда «мен буни аниқ уддалай олмайман» деган ўй ўтган, аммо Сиз уддаладингиз!

Ҳаётингизда шундай муаммолар бўлган-ки, Сизда «мен бу муаммони умуман ҳал қила олмайман» деган фикр бўлган, аммо Сиз уларни ҳал қилдингиз!

Ҳаётингизда шундай инсонлар ёки буюмлар бўлган-ки, Сизда “мен уни йўқотсам яшай олмайман” деган қўрқувлар бўлган, аммо Сиз яшамоқдасиз!

Сиз бугунги кунда кучли, ақлли, кўп тажриба ва билимга эгасиз! Йўл осон бўлмасада, Сиз ундан муваффақиятли ўтдингиз.

Aлбатта, қийинчиликларга яна дуч келишингиз мумкиндир, эҳтимол ҳозир қийин босқичдан ўтаётгандирсиз.

Aгар шундай вазиятда бўлсангиз, ўтган кунларга бир назар солинг. Сиз «ҳеч қачон қила олмайман» деб ўйлаган вазиятларингизда ҳам қила олгансиз, уддалагансиз!

Чунки, Сиз ноёб кучга эгасиз!

Сиз ўзингизни борингизча қабул қилинг!

Сиз ўзингизга тўлиқ ишонч билдиринг!

Сиз ўзингизни доимо қўллаб-қувватланг!