Get Mystery Box with random crypto!

#фикр Маълумки,  жорий йилнинг март ойидан бошлаб ҳудудларда | Гулшода Шахонова

#фикр

Маълумки,  жорий йилнинг март ойидан бошлаб ҳудудларда ободонлаштириш, атроф-муҳит тозалигини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилаяпти.

Бироқ, ушбу жараёнга ҳамма ҳам бирдек ёндашмаяпти. Хусусан, Ангрен шаҳар "Оппартак"  маҳалласида шу пайтгача бу борада тайинли иш бажарилмаган. Бу эса  маҳалладаги бешталик  ободонлаштириш  билан боғлиқ ишларга панжа ортидан қараб келганидан далолатдир.

Очиғи, "Оппартак" МФЙ мисолида айрим маҳаллалар сектор раҳбари ёки жамоатчилик  томонидан кўрсатиладиган кўмакка суянишга одатланиб қолган.

Маҳалла  -  аслида  ўз уйимиз,  тарбия масканимиздир. Халқимизга хрс қадриятлардан бири эса орасталик,  покизалик саналади. Ушбу жиҳатлар азалдан маҳаллаларда шаклланган.

Қаердаки  озодалик,  покизалик бўлса шу жойда қут-барака аримайди. Маҳаллаларда халқимиз ардоқлаб,  эъзозлаган  ҳашарлар ўтказиш ҳам қадриятдир.

Бугун жавлон уриб меҳнат қилаётган маҳалла раиси бошчилигидаги ходимлар (бешталик) ҳудуд тозалигига ҳам эътибор қаратишлари зарур...

https://t.me/Gulshoda_Nasibaliyeva