Get Mystery Box with random crypto!

1993-йил... Аллоҳ насиб қилиб, Қирғизистон орқали раҳматли | Психологик маслахатлар.

1993-йил...
Аллоҳ насиб қилиб, Қирғизистон орқали раҳматли онам билан Ҳажга борган эдик. Минода бир фура совутилган ичимлик суви бепул тарқатилаётганини кӯрдим. Қирғизистондан келган ҳожиларни аксари ҳажга зӯрға етар етмас пуллар билан келишини билишганиданми (билмадим)
шунга айнан бизни ҳожилар турган жойга олиб келиб тарқатди.
Бир иккита ӯтиб кетаётган арабларни ӯзаро
"Бу сувлар биз учун эмас" деган гаплари арас-арас эшитилиб қолар эди.
Рейс Қирғизистонники бӯлгани билан аксари ҳожилар Ӯзбекистондан эди. Текин сувга келганлар кӯпайиб кетганиданми,
бир вақт манга қараб қори акамиз:
"Сиз чиқиб, сув тарқатишга ёрдамлашиб юборинг" дедилар. Ман фурага сакраб чиқиб сув тарқатишни бошладиму лекин бу иш ҳам осон эмас экан. Ишонасизми бир вақт манга беринг, манга беринг деган ҳайқириқлар кӯплигидан кимга беришимни билмасдим. Ҳаммасидан ҳайрон қолдиргани уларни орасида мен таниган бир иккита бой борлиги эди.
Улар ҳам "Баходирхон манга берворинг" дейишди, узатиб юбордим.
Лекин калламга ток ургандек фурадан сакраб тушдим. Чунки бу текин фурага катта қилиб "Фақат камбағаллар учун" деб ёзилган эди.
Шу ёзувлар борлиги сабаб Араб ва бошқа миллатларни бойлари умуман бу фурани яқинига ҳам келишмас эди. Афсуски бизни бойлар "Текин бӯлса миқни ҳам ют." қабилида иш қилиши лол қолдирган эди.
Ҳа биздаги мана шу каби очофатлик касали камбағалларни мулкига ҳам кӯз олайтиришгача олиб боргани жуда аянчли


https://t.me/Gulshoda1971