Get Mystery Box with random crypto!

ОТА ҲАЙРАТИ Сомалининг الصومال собиқ муфтийси, ўнта қироатда | Психологик маслахатлар.

ОТА ҲАЙРАТИ

Сомалининг الصومال собиқ муфтийси, ўнта қироатда олий шаҳодатга эга таниқли қори Абдуррашид Суфий дейди:

Азҳарда ўқиб юрган пайтларим эди. Сомалига отам ёнига қайтдим. Отам билан кўришган заҳотим у дарров мени саволга тутиб:

— Қуръондан вирдинг қанча? — деди.
Яъни, «Қуръондан кунлик насибанг қанча, Қуръонни неча кунда ўқиб хатм қиласан?» деб сўради.

— Бир ҳафтада ўқиб хатм қиламан, — дедим.

Отам ҳозир мени мақтаб, олқишласа керак, деб ўйладим. Қайда, аксинча, нохуш хабар эшитган одамдек ҳайратга тушиб:

— Қизиқ, атиги бир ҳафтада бир марта ўқийсанми? Нима деб турганингни ўзинг биляпсанми?!
Қуръоннинг ҳар бир ояти бир ҳафта давомида сендан ғойиб бўладими? Бунга қандай чидаяпсан, бунга қандай рози бўляпсан?!

Яъни, бугун Бақара сурасини ўқисанг, орадан бир ҳафта ўтиб кетадими, бир ҳафтадан кейин Бақарани ўқийсанми?
Шунчалик бандмисан, машғулмисан?! Бола-чақанг, аҳли аёлинг борми?
Нима сени Қуръондан чалғитиб қўйди? Ахир мен сени Қуръонни ўрганиш учун жўнатган эдим-ку. Сен у ерда нималар қилиб юрибсан, нималар билан бандсан?!— деб койиди.

Дадам мени худди ўзидек Қуръонни уч кунда хатм қилишимни истарди. У ҳамиша уйда Қуръонни уч кунда хатм қиларди, ҳатто сафарда ҳам бу одатини тарк этмаган.



Усмон ибн Аффон дейдилар:

«لو طهرت قلوبكم ما شبعتم من كلام ربكم»

«Агар қалбларингиз покиза бўлганда, Раббингиз Каломига тўймас эдингиз».



Савол: Биз ота сифатида фарзандларимизнинг қайси ишларидан ҳайратланяпмиз?

Биз мўмин сифатида охират сафарига қандай тайёргарлик кўряпмиз?

Жалол Иброҳим.
https://t.me/Gulshoda1971