Get Mystery Box with random crypto!

Ҳар бир ўқиган китобимнинг ўз ўрни бор: ҳар бири қайсидир миқд | Gulim blog

Ҳар бир ўқиган китобимнинг ўз ўрни бор: ҳар бири қайсидир миқдорда мени ўзгартиришимга сабаб бўлган. Келинг сизга энг асосий 2тасини хақида айтиб берсам.

Мусульманка (Муслима). Бу рус тилидаги китоб бўлиб уни менга университетдаги ажойиб устозим Гулруҳ Усманова тавсия қилганлар. Ундаги қонун-қоидалар мен ҳаммага тушунтириб бермоқчи бўлган қоидалар эди. Бу китобни ўқиганимдан сўнг "наҳотки талаб қилган эришмоқчи бўлган нарсаларим ҳаммаси ўзимда яъни мусулмонлигимда эканда" деганман.

Иккинчи китоб эса Апгрейд мышления (Фикрлашнинг апгрейди). Жуда осон тилда нима учун яшаш кераклиги, қандай ва қачон бизнес қилиш кераклиги ёзилган эди. Яниким у йерда икки хил дунё қарашдаги одамларнинг сухбати жуда тушунарли қилиб ёзилган. Бу китобдаги фалсафий сўзлар ҳалигача менга мотивация бериб туради.