Get Mystery Box with random crypto!

2020 йил ноябръ ойи холатига ЖАРИМАЛАР МИҚДОРИ БИЛАН ТАНИШИНГ | GULISTON KOMPYUTER

2020 йил ноябръ ойи холатига ЖАРИМАЛАР МИҚДОРИ БИЛАН ТАНИШИНГ

Хавфсизлик камарини тақмаслик: 111 500 сўм (125-модда)

Телефондан фойдаланиш: 669 000 сўм (128-1-модда)

Телевизордан фойдаланиш: 223 000 сўмдан – 446 000 сўмгача (128-2-модда)

Тезликни ошириш: 1*223 000 сўмдан – 5*223 000 сўмдан - 9*223 000 сўмдан - 15*223 000 сўмдан - 25*223 000 сўмгача
(128-3-модда)

Қизил чироқда ўтиш: 111 500 сўмдан – 1 115 000 сўмгача (128-4-модда)

Тўхтаб туриш қоидасини бузиш: 669 000 сўмдан – 3 345 000 сўмгача (128-6-модда)

Транспортни хужжатсиз бошкариш: 223 000 сўм (135-модда)

Суғуртасиз машинани бошқариш: 223 000 сўм (135-1-модда) Бунда суғурта полисида яқин қариндошлар киритилган бўлса мустасно.

Носоз транспортдан фойдаланиш: 669 000 сўмдан – 1 115 000 сўмгача (139-модда)

Маст хайдовчига транспортни бериш: транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан икки йилдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, 25 баравар (5 575 000 сўм) - (131-модда Ҳалқ тилида "01")

Мастликни текширишдан бош тортиш: транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, 15 баравар (3 345 000 сўм) — (136-модда)

Маст холатда машина хайдаш: транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, 25 баравар (5 575 000 сўм) - (131-модда Ҳалқ тилида "01")

Авариядан кейин қочиб кетиш: транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан икки йил муддатга маҳрум этишга ёхуд ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади ёки 30 баравар (6 690 000 сўм)

Пиёдалар йўлакчасидан юриш: 111 500 сўм (128-модда)

Сигнал ва фара қоидасини бузиш: 223 000 сўм (127-модда)

Ойналарни қорайтириш (рухсатномасиз тонировка ): 5 575 000 сўмдан – 8 920 000 сўмгача (126-модда)

Темир йўлдан ўтиш қоидаси бузиш: 669 000 сўмдан – 1 115 000 сўмгача (130-модда)

Гурух бўлиб харакат қилиш: 669 000 сўмдан – 1 115 000 сўмгача (129-модда)

Авария холати келтириб чиқариш: 2 230 000 сўм (128-5-модда)

ДАН ходими талабини бажармаслик: 111 500 сўмдан – 446 000 сўмгача (194-модда)

Пиёдалар йўл қоидасини бузиши: 66 900 сўмдан – 74 333,333 сўм. (138-модда)

Асос: Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси

https://t.me/gulistontorg