2023-06-09 14:00:21
Ховос тумани Оқчангал қишлоғи табиий газдан узилмайдиИжтимоий тармоқларда тарқалган айрим фуқароларнинг норозилиги акс этган видеодаги ҳолат юзасидан "Ҳудудгаз Сирдарё" газ таъминоти филиали раҳбари Жаҳонгир Хидиров изоҳ берди.
Таъкидланишича, Ховос туманининг "Оқ чангал", "Мустақиллик", "Афросиёб" ва "Тўкинчилик" МФЙлари истеъмолчиларига куз-қиш даврида табиий газ етказиб беришни янада яхшилаш билан боғлиқ режали ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, айни кунда "Ҳудудгаз Сирдарё" филиали ходимлари юқорида қайд этилган маҳалаларга табиий газ етказиб берувчи "Лесопитомник" газ тарқатиш шохобчасининг янги коллекторида монтаж ишларини бажаришмоқда.
Шу муносабат билан 1983 та аҳоли хонадонлари ва бир қатор ижтимоий соҳа объектларининг табиий газ таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилган.
Мазкур ҳолатда айрим аҳоли вакиллари табиий газ таъминотидаги вақтинчалик узилишларни аҳоли пунктларини газ таъминоти тизимидан тўлиқ узиш деб қабул қилиб, ўз норозиликларини билдиришган.
Вилоят ҳокимлиги ва тегишли ташкилот раҳбарлари иштирокида аҳоли билан учрашилиб, бажарилаётган ишларнинг асл моҳияти тушунтирилди.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLnk5eVnLdM5grpxw
5.8K views11:00