Get Mystery Box with random crypto!

Тошкентда автобус ёниб кетди. Махтумқули кўчасидаги автобусда | GULISTONLIKLAR 🇺🇿

Тошкентда автобус ёниб кетди.

Махтумқули кўчасидаги автобусда содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот

Бугун, 21 май куни соат 16:40 да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Махтумқули кўчаси, Ашхобод боғи олдидаги бекатда 96-сонли автобус йўналишида ҳаракатланган “Mercedes-Benz” русумли автобусда ёнғин содир бўлган.

Шунга кўра 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:45 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 16:50 да ўчирилган. 

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAAFLnk5eVnLdM5grpxw