Get Mystery Box with random crypto!

2023 йил 1 декабрдан Республикада кучли зилзилалар ҳақида эрта | GULISTONLIKLAR | РАСМИЙ

2023 йил 1 декабрдан Республикада кучли зилзилалар ҳақида эрта огоҳлантириш миллий тизими босқичма-босқич ишга туширилади.

Зилзила ўчоғига яқин икки ва ундан ортиқ сейсмик станцияларда кучли (5 ва ундан юқори балли) тебранишлар аниқланганда “Кучли зилзиладан огоҳлантириш” мобил иловаси орқали аҳолига қисқа сонияларда тезкор хабарнома юборилади.

Шунингдек, 2023/2024 ўқув йилидан босқичма-босқич мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим босқичларининг амалдаги таълим дастурларига Зилзила вақтида тўғри ҳаракатланиш қоидалари киритилади.

Қуйидаги линкни босинг ва Гулистонликларга қўшилинг
https://t.me/+SrdrhL_MMx-hSYtm