Get Mystery Box with random crypto!

БУГУН УЧУН НИМА ТАЙЁРЛАДИНГ? Язиб ибн Ҳорундан: “Абу Бакр р | "ГУЛИСТОН" ЖОМЕ МАСЖИДИ

БУГУН УЧУН НИМА ТАЙЁРЛАДИНГ?


Язиб ибн Ҳорундан:

“Абу Бакр розияллоҳу анҳу бир хутбаларида бундай дедилар:

– Қиёмат куни Аллоҳ дунёда унга яхшилик, мўл ризқ, соғлом ва сиҳатли вужуд берган бўлса ҳам, бу неъматларга нонкўрлик қилган банда Аллоҳнинг ҳузурига келтирилади ва унга:

- Бугун учун нима тайёрладинг? - деб сўралади.

У банда ҳеч қандай тайёргарлиги бўлмагани учун йиғлай бошлайди.

Шунақа йиғлайдики, кўзларида ёш қолмайди.

Сўнгра яна дакки ейди. Бу сафар қон йиғлайди.

Сўнгра яна бир бор дакки ейди. Бу сафар тирсакларигача қўлларини ея бошлайди.

Сўнгра яна дакки ейди, бу сафар шунақа баланд овозда йиғлайдики, икки кўзи чиқиб юзига осилиб қолди.

Сўнгра яна бир марта дакки ейди, шунда:

- Эй Раббим! Мени жаҳаннамга юбор ва бу аҳволдан қутқар, - дейди.

Аллоҳ таолонинг:

"Ким Аллоҳ ва Расули белгилаган ҳаддан тажовуз этса, унинг учун мангу жаҳаннам олови бўлишини билмаганмидилар?! Бу улкан шармисорлик-ку!"
(Тавба сураси, 63-оят)
ояти каримаси бунинг тасдиғидир”.


“Ал-Канз, 1-жилд, 246-бет; Абу Шайхдан".
  Манба | @VAKILLIKUZ


Kanalimizga obuna bo‘ling
@guliston_jome_masjid

Улашинг
Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
https://t.me/guliston_jome_masjid