Get Mystery Box with random crypto!

#kun_hadisi Ибн Аббосдан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу | "ГУЛИСТОН" ЖОМЕ МАСЖИДИ

#kun_hadisi

Ибн Аббосдан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ менинг умматимдан хатони, унутилган ва мажбур қилинган нарсани кечиргандир», дедилар.

Ибн Можа ривоят қилган.

1. Хато, яъни, бир нарсани билмасдан қилиб қўйиш. Мисол учун, бир ишни қилса бўлади, деб тушунган ҳолда қилади, кейин шариатда ман қилингани аён бўлади.
2. Унутиш, яъни, ёдидан кўтарилиб, тақиқланган ишни қилиб қўйиш. Мисол учун, фалон ишни қилмайман, деб қасам ичсаю, қасамини унутиб, ўша ишни қилиб қўйса, гуноҳ бўлмайди. Хато ва унутиш туфайли моддий зарар етказилса, тўланади. Унутишда амр бажарилмаган бўлса, эслаш билан дарҳол бажариш лозим бўлади. Мисол учун, биров намозни унутиб қўйган бўлса, эслаши билан дарҳол ўқиб олади.
3. «Мажбур қилинган нарса», яъни, бир одамни бошқалар куч билан мажбуран гуноҳ ишни қилдирса, мажбурланган одамга гуноҳ бўлмайди. Мажбур қилувчилар эса, гуноҳкор бўладилар. Мажбур қилиб рўзасини очириш, намоз ўқитмаслик, динга қарши гапларни айтдириш ва бошқалар бунга мисол бўлади.

Kanalimizga obuna bo‘ling
@guliston_jome_masjid

Улашинг
Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
https://t.me/guliston_jome_masjid