Get Mystery Box with random crypto!

#kun_oyati Қори: Саад Ал-Ғомидий Оли Имрон сураси 191-оят Шу | "ГУЛИСТОН" ЖОМЕ МАСЖИДИ

#kun_oyati

Қори: Саад Ал-Ғомидий
Оли Имрон сураси 191-оят


Шундай даражада тафаккур қилган одам қалби соф ҳолга келади ва дуо қилса, ижобат бўладиган мақомга етади.
«Роббимиз, буни бекорга яратганинг йўқ...
Ибодат қилиб, осмонлару ернинг яратилиши ҳақида фикр юритган одам, албатта, Аллоҳ таоло бу нарсаларни бекорга яратмаганини тушуниб етади ва уни «Ўзинг поксан», деб тасбиҳ айтиб ёдга олади. Ушбу борликнинг яратилиши, ундаги нарсаларнинг ҳақиқатини тушуниб етиш буларни қилишда тадбиркорлик, ҳикмат ва мақсад борлигини англаб етишга олиб боради. Шундай бўлса, бу дунëда яшаётган кишилар учун адолат ҳам зарурлигини тушуниб етади.
Демак, одамлар қилган ишларнинг ҳисоб-китоби ҳам бўлади. Бу иш бу дунёда эмас, у дунëда амалга оширилади. Шу боисдан, охират умидида дуо қилиш бошланади:
«...бизни ўт азобидан сақлагин».
Дўзахда куйишдан ҳамма ҳам қўрқади. Хусусан, ибодатли, иймонли, тафаккурли кишилар бу ҳақиқатни тўлиқ ҳис этадилар.

Kanalimizga obuna bo‘ling
@guliston_jome_masjid