2022-07-11 10:49:19
☞ Аллоҳимга беҳисоб шукрлар бўлсин....
Алҳамдулиллаҳ денг!!!
....Кўримсиз бир махлуқ эмас, чиройли инсон бўлиб яралдингиз.
....Ногирон бўлиб эмас, тўрт мучангиз соғ туғилдингиз.
....Одамлар бошпанасиз яшаган, даврда эмас,
ҳамма шароит муҳайё бўлган даврда дунёга келдингиз.
....Ҳар қадамда даҳшатли, заҳарли ҳайвонлар хавф соладиган чакалакзорда эмас, баъзи инсонлар орзу ҳам қила олмайдиган юртда тyғилдингиз.
....Доимий жазирама иссиқ ёки доимо қаҳратон совуқ ҳукмрон жойларда эмас, тўрт фасли мукаммал юртда туғилдингиз.
....Махлуққа эмас, Холиққа сиғинадиган юртда дунёга келдингиз.
....Қарзларингиз кўп эмас ибодатларингиз жойида.
....Кўнглингиз хотиржам. Чунки унга Аллоҳнинг ишқини жойлаб олгансиз.
....Етимликда туғилмадингиз, ота~онангиз бошингиз соябони бўлиб турибдилар.
....Фарзандларингиз соппа~соғдирлар.
....Жисмингиз соғлом,
....ўз қўлингиз билан овқатингизни ейсиз,
....ўз оёқларингиз билан танангизни кўтариб юрибсиз.
....Пиёда эмассиз, тагингизда уловингиз бор.
883 viewsedited 07:49